График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Хитой оғир атлетиканинг оммавийлигини оширади

« Back

Хитой оғир атлетиканинг оммавийлигини оширади 19.01.2022 13:13

Ана шундай баҳслардан бири жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Хитойнинг Чунцин шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтадиган жаҳон чемпионати ҳисобланади. Айнан ушбу чемпионатда жаҳон оғир атлетикачилари 2024 йилги Олимпия ўйинлари учун илк рейтинг очколари учун курашишади.
Мамлакатимиз пойтахти Тошкентда Халқаро оғир атлетика федерациясининг навбатдаги конгресс йиғилишида 2024 йили Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларидаги оғир атлетика спорт турининг вазн тоифалари белгиланди.
Унга кўра, 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги оғир атлетика баҳсларининг эркаклар ва аёллар ўртасидаги вазн тоифалари 5+5 этиб тасдиқланган. Яъни, Париж спорт майдонларида эркаклар  61, 73, 89, 102, +102 килограммда, аёллар  49, 59, 71, 81, +81 килограммда 33-олимпия ўйинларининг медаллари учун кураш олиб боришади.
Хитой оғир атлетика федерацияси раҳбари Чжоу Сзинцян мазкур чемпионат халқаро оғир атлетика оиласи учун карнавал мусобақаси бўлиши билан бирга қадимий спорт турининг “халқ ичига кириши”ни маълум қилди.
Бошқача айтганда, оғир атлетика спорт турининг оммавийлигини ошириш йўлида уни замонавийлаштириш, тижорий жиҳатдан муваффақиятли қилиш, томошабинлар, ижтимоий медиа фойдаланувчилари учун қизиқарли жиҳатларини намойиш этиш назарда тутилмоқда.
Хитой оғир атлетика мутасаддисининг фикрларига кўра, тош кўтариш баҳслари, шоу томошалари савдо марказлари, боғлар ва кенг жамоатчилик йиғиладиган майдонларга кириб бориши лозим.
Халқаро оғир атлетика(IWF) президентлигига даъвогарлик қилаётган Чжоу Сзинцяннинг Халқаро олимпия қўмитасига тақдим этган маълумотида келтирилишича, бу йўлда дунё бизнес оламининг етакчилари бўлган “саккизта ҳамкор” билан иш олиб бориши айтилган. Улар орасида “TikTok” , “Baidu” ва “Anta” компаниялари қайд этилган.
Айтиш лозимки, “TikTok” ижтимоий медиа платформаси миллиарддан ортиқ фойдаланувчига эга, “Baidu” дунёдаги энг машҳур қидирув тизимларидан бири, “Anta” бўлса Хитойнинг энг йирик спорт трикотаж компанияси ҳисобланади.
Яна бир эътиборли жиҳат, Хитойда ўтадиган чемпионатда совринли ўринларни эгаллаган спортчилар белгиланган миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади. Мутахассисларнинг фикрича, оғир атлетика бўйича расмий чемпионатларда спортчиларни молиявий тақдирлаш ҳали бирон чемпионатда кузатилмаган ҳол эди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой охирги марта 1995 йили оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган эди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1