График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Хатирчида стол тенниси бўйича "Прокурор кубоги" ўтказилди

« Back

Хатирчида стол тенниси бўйича "Прокурор кубоги" ўтказилди 20.01.2021 12:18

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия va оммавий спортни янада такомиллаштириш va оммавийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5924 сон ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш va оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099 сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Хатирчи туманида стол тенниси спорт тури бўйича "Прокурор кубоги" турнири ташкил этилди. 

Мусобақада туман мактабларидан келган 50 нафардан ортиқ ўсмир ва қизлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақа якунида умумжамоа хисобида 7-мактаб жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни 24-мактаб жамоаси банд этди. Кучли учликни 73- ва 9-мактабдан келган стол теннисчилари якунлаб беришди. Мусобака якунида ғолиб вa совридорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари

Ўсмирлар ўртасида:
1 - ўрин: Л. Муродуллаев
2 - ўрин: А. Ражабов
3 - ўрин: А. Алишеров
3 - ўрин: С. Очилов.

Қизлар ўртасида:
1 - ўрин: Э. Садриддинова
2 - ўрин: Ю. Садриддинова
3 - ўрин: Д. Ғуломова
3 - ўрин: Н. Махаматқулова.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1