График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Грознийда оғир атлетика бўйича Россия чемпионати старт олди

« Back

Грознийда оғир атлетика бўйича Россия чемпионати старт олди 20.08.2020 20:50

Очилиш маросими "Олимпийск" спорт мажмуасида бўлиб ўтди.  

Оғир атлетика бўйича Россия чемпионати Грознийда охирги тўрт йил ичидаги рекорд даражада кўп иштирокчини жамлади. "Олимпийск" спорт мажмуасида бўлиб ўтган очилиш маросимида ҳудуд спорт вазири Хамзат Қодиров ва Россия оғир атлетика Федерацияси президенти Максим Агапитов иштирок этди.

Ташкилотчилар коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида, барча кўрсатмаларга амал қилган ҳолда, зарурий чораларни кўришди. 272 нафар спортчи қайдномага киритилди, бу эса охирги тўрт йиллик давр учун рекорд кўрсаткич. Шунга яраша яхши натижаларни кутиб қоламиз. Биз Грознийда биринчи марта мусобақа ўтказмаяпмиз, мамлакат чемпионатини Чеченистонга ишониб топширсак, барчаси юқори даражада бўлишига ишончимиз комил эди", - деди Агапитов ТАСС"га берган интервьюсида.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1