График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ғолиб спортчилар муносиб кутиб олинди

« Back

Ғолиб спортчилар муносиб кутиб олинди 20.05.2021 10:28

Мазкур Осиё очиқ кубогида муваффақиятли иштирок этган ёш дзюдочиларимиз якунда 39 та медални қўлга киритишди. 

Қувонарлиси, терма жамоа таркибида Қарши олимпия захиралари коллежида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳам ушбу мусобақада иштирок этиб, кучлилар қаторидан жой олишга эришди.  

+70 кг. вазн тоифасида Моҳинур Пармонова ҳамда + 48 кг.да Муҳаё Аҳматовалар барча рақибларини енгиб, олтин медал соҳибаларига айланишган бўлса, +90 кг.да Шердор Раҳматов иккинчи ўрин билан кумуш медални ўзиники қилди. 

Уч нафар коллеж ўқувчиларининг эришилган юқори натижалари боис, ғолиб спортчилар тантанали кутиб олиниб, Қашқадарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси, Қарши олимпия захиралари коллежи раҳбарияти, тренерлар ва ўқувчилар, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлар томонидан алоҳида эътироф этилиб, уларга гуллар ва эсдалик совғалари улашилди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1