График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Футзалчиларимиз Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ўйинда футболчиларимизни мағлуб этишди

« Back

Футзалчиларимиз Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ўйинда футболчиларимизни мағлуб этишди 25.02.2021 12:08

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида ташкил қилинган учрашувда футбол ва футзал бўйича Миллий терма жамоамиз вакиллари ўзаро баҳс олиб бордилар.

Мазкур тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Абдусалом Азизов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосарлари Сакен Полатов, Азизжон Камилов ва Шерзод Ташматов, спорт фахрийлари ва кўп сонли мухлислар,

ОАВ ходимлари иштирок этишди. Ўйин аввалида сўз олган расмийлар Мираброр Усмоновнинг ўзбек спорти ва футболи ривожига қўшган улкан ҳиссаси, унинг ҳаёт йўли ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг майдонга футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоалари тушиб келишди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган ўйинда футзалчиларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.


новости
13 Сентября 2023
Бугун ўзбек спорти, хусусан, оғир атлетикасининг ёрқин вакилларидан бири Шаҳрулло Маҳмудов таваллуд айёмини нишонламоқда.
12 Сентября 2023

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатининг кеча, 11 сентябрь кунги баҳслари ҳамюртларимиз учун омадли ўтди.

30 Августа 2023
Яна беш кундан кейини Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган Жаҳон чемпионати баҳслари бошланади.
22 Августа 2023
Польшанинг Вилесзка шаҳрида оғир атлетика бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон мадҳияси янгради.
20 Августа 2023
Нуфузли спорт мусобақаларига тайёргарлик жараёнлари турли ракурсларда олиб борилиши кеинги йилларда одам тусига кириб бормоқда. Айниқса, хорижий мамлакатларнинг терма жамоалари билан ўтказиладиган қўшма машғулотлар, бир нечта терма жамоалар иштирокидаги халқаро йиғинлар янгича босқичга чиққанлиги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1