График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Футбол мухлисларининг стадионга ташриф буюришига рухсат берилди

« Back

Футбол мухлисларининг стадионга ташриф буюришига рухсат берилди 20.09.2021 16:31

 

Хусусан, 2021-йил 20-сентябрдан бошлаб мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишлар, шунингдек, спорт мусобақаларини очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.

Шундан келиб чиқиб, футбол учрашувларига карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда мухлисларнинг ташриф буюришлари мумкин бўлади.

Бунда стадионларга кириш жойларида мухлисларнинг тана ҳароратини ўлчашни ташкиллаштириш, коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиши тавсия этилади. Ишқибозлар мусобақалар давомида тиббий ниқобдан фойдаланишлари, ижтимоий масофа сақлашлари ва муҳим санитария-гигиена қоидаларига риоя этишлари талаб этилади.


новости
17 Августа 2022

Бугун, 17 август куни Ислом бирдамлик ўйинларининг мусобақалари ўтказилаётган 12-кунида айрим спорт турларидаги умумий натижалар эълон қилинди. Гарчи 12 та спорт туридаги баҳслар давом этаётган бўлса-да, поёнига етган спорт йўналишларида қайси давлат жамоалари етакчиликка эришди? Медаллар сарҳисоби қай кўринишда бўлди каби масалалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. 
Сўзимиз шу ҳақда.  

01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1