График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Фойдали ва мазали нонушта

« Back

Фойдали ва мазали нонушта 12.04.2020 19:40

Нонушта энг муҳим овқатланиш вақтидир. Куннинг бошида танангизга фойдали бўлиши ва сизга куч бағишлаши учун у тўйимли, тайёрланиши осон ва албатта мазали бўлиши керак. Биз сизга нонушта учун янги рецептни таклиф қиламиз – сабзавотли салат билан қалампир ҳалқаларида тухум. Бундан ташқари, агар сиз кечки овқатдан кейин машқ қилсангиз, машғулотдан сўнг бу таом ҳам жуда мос келади.
Таркиби:
1. 4-5 тухум;
2. чорак чашка гуруч;
3. ширин қалампирнинг ярми;
4. таъбга кўра туз ва зираворлар;
5. ўсимлик ёғи
6. ва ҳар қандай сабзавотли салат.

Тайёрлаш усули:

1. Гуруч ва 1-2та тухумни алоҳида-алоҳида қайнатиб олинг. Тухумларни майда кубикча қилиб кесиб олинг ва тайёрланган гуруч билан аралаштиринг.
2. Қалампирни горизонтал равишда кесиб олинг, шунда 2та ҳалқани оласиз.
3. Қалампир ҳалқаларини товага солинг ва ҳар бирига биттадан тухум солинг.
4. Тухум чиқиб кетмаслиги учун ҳалқаларнинг четларини озгина босиб туринг.
5. Севимли зираворларингиз ва тузни таъбга қараб қўшинг.
Гуруч ва сабзавотли салатлар билан дастурхонингизга тортинг. Мана, ҳаммаси муҳайё! Ёқимли иштаҳа!


новости
17 Августа 2022

Бугун, 17 август куни Ислом бирдамлик ўйинларининг мусобақалари ўтказилаётган 12-кунида айрим спорт турларидаги умумий натижалар эълон қилинди. Гарчи 12 та спорт туридаги баҳслар давом этаётган бўлса-да, поёнига етган спорт йўналишларида қайси давлат жамоалари етакчиликка эришди? Медаллар сарҳисоби қай кўринишда бўлди каби масалалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. 
Сўзимиз шу ҳақда.  

01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1