График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Фойдали рух

« Back

Фойдали рух 13.05.2020 11:09

Рух инсон танасида ажралмас элемент ҳисобланади. Чунки у қуйидаги бир қатор муҳим функцияларни бажаради:

– нуклеин кислоталар, аминокислоталар, оқсиллар, ўзига хос гормонлар (масалан, инсулин ёки тестостерон) биосинтезида иштирок этади;

– тана қаршилигини кучайтиришга ёрдам беради;

– миянинг нормал ишлашини таъминлайди, хотирани, ақлий фаолиятни яхшилайди;

– нормал ўсиш ва ривожланишни таъминлайди ва ҳоказо.

Эркаклар учун рухнинг кунлик истеъмоли 11 мг; аёлларда эса 8 мг; ҳомиладор аёллар – 11 мг, ва эмизиклилар учун – 12 мг.

Aгар танада рух етарли бўлмаса, унда одам тез-тез шамоллай бошлайди, сочи тўкилиб кетиши ва юзида тошма пайдо бўлиши кузатилади. Ушбу метални инсон танасига киритиш жуда қийин. Шунинг учун қайси маҳсулотларда унинг таркиби энг юқори эканини билиш керак.

Таркибида юқори рух концентрацияси бўлган маҳсулотлар:

Қовоқ уруғи

Қовоқ уруғи таркибида катта миқдорда рух мавжуд – ҳар 10 г учун 10,3 мг. Бу кунлик истеъмолнинг 69 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари, улар қондаги қанд миқдорини камайтиради ва таркибида фойдали витамин ва аминокислоталарга эга.

Кешью

100 г кешью ёнғоғи таркибида 5,8 мг рух мавжуд. Бу кунлик дозанинг 39 фоизини ташкил қилади. Кешью турли хил таомларга қўшилиши мумкин. Уларни салатларда ишлатган жуда яхши. Ёнғоқ юрак-қон тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, у қонда холестеринни суюлтиришга ёрдам беради.

Қора шоколад

70-85% какао массаси бўлган ҳақиқий қуюқ шоколадда кунлик рух истеъмолининг қарийб 33% топилади. Aммо, афсуски, шоколад юқори калорияли таомдир. Шунинг учун бу қора ширинликдан 60 г дан ортиқ истеъмол қилиб бориш тавсия этилади.

Пишлоқ

Турли пишлоқлар миқдорида кўплаб рух моддалари мавжуд. Айниқса, моцарелла, классик Швейцария пишлоғи ва чеддерда юқори концентрациялар. Бошқа ҳар қандай сут маҳсулотида бўлгани каби, пишлоқда бошқа фойдали моддалар етарли миқдорда мавжуд. Масалан, D витамини, оқсил ва кальций.

Ясмиқчалар (Чечевица)

Дуккаклилар, айниқса ясмиқларда бу металдан тахминан 1,3 мг мавжуд, яъни кунлик норманинг 8% ини ташкил қилади. Aммо шуни эътиборга олиш керакки, рух дуккакли ўсимликларда яхши сўрилмайди. Шунинг учун уни қайнатиладиган овқатда фойдаланинг.

Шуни ёдда тутингки, рухнинг кунлик максимал дозаси 40 г дан ошмаслиги керак. Агар сизда кўнгил айниш, диарея ва соғлиғингиз ёмонлашса, бу организмда рух концентрацияси ошганлигини англатади. Шунинг учун овқатларни тўғри истеъмол қилинг ва бетоб бўлманг.

Манба: https://lifehacker.ru/v-kakix-produktax-soderzhitsya-cink/


новости
13 Сентября 2023
Бугун ўзбек спорти, хусусан, оғир атлетикасининг ёрқин вакилларидан бири Шаҳрулло Маҳмудов таваллуд айёмини нишонламоқда.
12 Сентября 2023

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатининг кеча, 11 сентябрь кунги баҳслари ҳамюртларимиз учун омадли ўтди.

30 Августа 2023
Яна беш кундан кейини Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган Жаҳон чемпионати баҳслари бошланади.
22 Августа 2023
Польшанинг Вилесзка шаҳрида оғир атлетика бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон мадҳияси янгради.
20 Августа 2023
Нуфузли спорт мусобақаларига тайёргарлик жараёнлари турли ракурсларда олиб борилиши кеинги йилларда одам тусига кириб бормоқда. Айниқса, хорижий мамлакатларнинг терма жамоалари билан ўтказиладиган қўшма машғулотлар, бир нечта терма жамоалар иштирокидаги халқаро йиғинлар янгича босқичга чиққанлиги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1