
Унда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Феруз Абдуллаев Евросиё от спорти ассоциациясининг вице-президенти этиб сайланди.
Ташкилот раҳбари этиб бир овоздан Россия от спорти федерацияси раиси Марина Сечина номзоди маъқул кўрилди.
Ассоциация от спортини ривожлантириш учун ташкил этилган ихтиёрий жамоат бирлашмаси бўлиб, Евросиё ҳудудида унинг аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида фаолият олиб боради.
Ўз навбатида Халқаро от спорти федерацияси (FEI) раиси Ингмар де Вос ташкилотнинг янги раҳбариятини қутлаб, уларнинг фаолиятига омад тилаб ўтди.