График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

FEIнинг 2020 йилги Бош Ассамблеяси онлайн ўтади

« Back

FEIнинг 2020 йилги Бош Ассамблеяси онлайн ўтади 01.07.2020 13:13

Жорий йилнинг ноябрь ойида ЖАРнинг Йоханнесбург шаҳрида Халқаро от спорти федерациясининг (FEI) навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтиши белгиланган эди. Пандемия сабаб мазкур Ассамблея онлайн тарзда ўтиши тасдиқланди.

Бу қарор FEI Иттифоқининг жорий ҳафта якунланган видеоконференциясида расман тасдиқланди. Шунингдек, расмийлар Йоханнесбургда ўтадиган Ассамблея келаси йил бўлиб ўтиши ҳақида қарор қабул қилишди.

Жамоамиз вакилларининг саломатлиги ва хавфсизлиги бизнинг бош мақсадимиздир. Ўз навбатида, ЖАР От спорти Миллий федерациясининг мазкур қарорни қўллаб-қувватлаганидан миннатдормиз. Умид қиламизки, келаси йилга бориб барчаси ўз изига тушиб кетади. Биз мана шундай шароитда ҳам виртуал тарзда кўришиб, айрим масалаларни кўриб чиқаётганимиз қўл келмоқда”, – дейди ташкилот раҳбари Ингмар де Вос.

Маълумот учун, FEI Бош Ассамблеяси йилда бир маротаба ўтказилади ва унда ташкилот расмийлари йиллик сарҳисоб, шунингдек, келгуси йил учун устувор режаларни муҳокама қилиб олишади. Шу тариқа, жорий йилга белгиланган Бош Ассамблея ўз вақтида онлайн тарзда бўлиб ўтса, Йоханнесбург келгуси йилги тадбир учун мезбонликни сақлаб қолмоқда.


новости
13 Сентября 2023
Бугун ўзбек спорти, хусусан, оғир атлетикасининг ёрқин вакилларидан бири Шаҳрулло Маҳмудов таваллуд айёмини нишонламоқда.
12 Сентября 2023

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатининг кеча, 11 сентябрь кунги баҳслари ҳамюртларимиз учун омадли ўтди.

30 Августа 2023
Яна беш кундан кейини Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган Жаҳон чемпионати баҳслари бошланади.
22 Августа 2023
Польшанинг Вилесзка шаҳрида оғир атлетика бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон мадҳияси янгради.
20 Августа 2023
Нуфузли спорт мусобақаларига тайёргарлик жараёнлари турли ракурсларда олиб борилиши кеинги йилларда одам тусига кириб бормоқда. Айниқса, хорижий мамлакатларнинг терма жамоалари билан ўтказиладиган қўшма машғулотлар, бир нечта терма жамоалар иштирокидаги халқаро йиғинлар янгича босқичга чиққанлиги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1