
Ўзбекистон дзюдо федерацияси кўмагида ташкил этилган ушбу тадбирда Фарғона вилоятининг 50 нафардан зиёд ёш дзюдочилари 4- ва 5-KU учун имтихондан ўтишди. Якунда талаб ва мажбуриятларни муваффақиятли топширганларга янги рангли белбоғ ҳамда тегишли сертификатлар тантанали равишда топширилди.