
Жумладан, Президент қарорида белгиланганидек, кураш бўйича нуфузли мусобақаларни ташкил қилиш, Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш, курашни янада оммалаштириш энг долзарб масалалар сирасига киритилди.
Шу мақсадда жорий йил 24-27 февраль кунлари Фарғона шаҳридаги кўп тармоқли “Само” спорт мажмуасида кураш бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тақвим режасига киритилган йилнинг илк мусобақаси – катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Чемпионатда барча вилоятларнинг энг сара полвонлари қатнашади. Мусобақада эркаклар жами 7та, яъни -60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг, -100 кг ҳамда 100 кгдан юқори вазн тоифаларида ўзаро беллашишса, аёллар эса 8та вазнда (-48 кг, -52 кг, -57 кг, -63 кг, -70 кг, -78 кг, -87 кг, +87 кг) чемпионлик учун баҳс олиб борадилар.
Ҳозирда юртимиз полвонлари ушбу нуфузли мусобақага тайёргарликни ўз вилоятларида олиб боришмоқда.