График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Эркин курашчиларимизнинг "Янгиобод"даги машғулоти якунланди

« Back

Эркин курашчиларимизнинг "Янгиобод"даги машғулоти якунланди 21.03.2021 21:51

Курашчиларимиз икки ҳафта мобайнида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳарчасида жойлашган "Янгиобод" базасида машғулот ўтказишди. Ушбу йиғин 9-11 апрель кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказиладиган Токио Олимпиадаси учун Осиё лицензион турнирига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берди. Энди эркин кураш терма жамоамиз 28 март кунидан пойтахтимиздаги "Динамо" спорт мажмуасида машғулотларга киришади.  

Маълумот учун, Токио Олимпиадасига йўлланмаларни тақдим этувчи сўнгги лицензион мусобақа эса 6-9 май кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилади. Жаҳон лицензион турнирида барча қитъа курашчилари сўнгги имкониятдан фойдаланади.


новости
17 Августа 2022

Бугун, 17 август куни Ислом бирдамлик ўйинларининг мусобақалари ўтказилаётган 12-кунида айрим спорт турларидаги умумий натижалар эълон қилинди. Гарчи 12 та спорт туридаги баҳслар давом этаётган бўлса-да, поёнига етган спорт йўналишларида қайси давлат жамоалари етакчиликка эришди? Медаллар сарҳисоби қай кўринишда бўлди каби масалалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. 
Сўзимиз шу ҳақда.  

01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1