График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Эркин курашчиларимиз Киевга йўл олишди

« Back

Эркин курашчиларимиз Киевга йўл олишди 25.02.2021 15:37

Ушбу йиғин Украинанинг Киев шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Терма жамоамиз тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Киев шаҳрига жўнаб кетди. Эркин курашчиларимиз эртага Украина пойтахтида старт оладиган халқаро хотира турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Бугун ўз тарихида йигирма тўртинчи маротаба ташкил этилаётган ва йигирмадан зиёд давлат курашчилари қатнашадиган мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, -57 кг вазн тоифасида тўрт нафар курашчимиз гиламга чиқади. Бу ҳақида аввал ҳам бир неча бор таъкидлаганмиз, айнан -57 кг вазн тоифасида ички рақобат жуда ҳам кучли. Тўрт нафар курашчимиз ҳам Олимпиада саралаш мусобақасида қатнашишга ҳақли. Киев гиламлари айни пайтда ким кучлироқ эканини кўрсатиб беради.

Киевга йўл олган таркиб:
-57 кг: Маҳмуд Шавкатов, Ғуломжон Абдуллаев, Нодиржон Сафаров, Умиджон Жалолов
-65 кг: Ильяс Бекбулатов
-74 кг: Ихтиёр Наврўзов, Мирзо Ҳайитов
-79 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-86 кг: Жавраил Шапиев
-97 кг: Магомед Ибрагимов
-125 кг: Мақсуд Вейсалов.


новости
17 Августа 2022

Бугун, 17 август куни Ислом бирдамлик ўйинларининг мусобақалари ўтказилаётган 12-кунида айрим спорт турларидаги умумий натижалар эълон қилинди. Гарчи 12 та спорт туридаги баҳслар давом этаётган бўлса-да, поёнига етган спорт йўналишларида қайси давлат жамоалари етакчиликка эришди? Медаллар сарҳисоби қай кўринишда бўлди каби масалалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. 
Сўзимиз шу ҳақда.  

01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1