График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

"Чимган Челленж" спорт фестивали якунланди

« Back

"Чимган Челленж" спорт фестивали якунланди 15.02.2021 16:36

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган ушбу фестивалда вазирликлар, идоралар ҳамда йирик корхона-ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари баскетбол, волейбол, бадминтон, мини-футбол, шунингдек маҳаллий спортчилар ўртасида тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича баҳслашишди.

Спорт байрамида ташкилотларнинг 150 нафардан ортиқ спорт тарғиботчилари ва 20 нафардан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари ўз омадларини синаб кўришди.

Фестиваль якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Бадминтон
Эркаклар:

1-ўрин. Рашидов Шерзод - Мудофаа вазирлиги;
2-ўрин. Насимов Озод - Ички ишлар вазирлиги;
3-ўрин. Абдуллаев Руслан - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

Аёллар:
1-ўрин. Нуриллаева Малика - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;
2-ўрин. Шодиева Дилафруз - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси;
3-ўрин. Эрметова Ширина - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

Мини-футбол.
1-ўрин “Семурғ” жамоасига насиб этди.
2-ўринни эса “Лочин” жамоаси қўлга киритди.
3-ўринни “Универсал” жамоаси эгаллади.

Баскетбол.
1-ўрин “Бургутлар” жамоасига насиб этди.
2-ўринни “Истиқлол” жамоаси қўлга киритди.
3-ўринни “Ёшлар” жамоаси эгаллади.

Волейбол.
1-ўрин “Тарғиботчилар” жамоасига насиб этди.
2-ўринни “Матбуотчилар” жамоаси қўлга киритди.
3-ўринни эса “Дўстлик” жамоаси эгаллади.

Чимён тоғёнбағрларида ташкил этилган тоғ чанғиси мусобақаси вақтида ташкилотчилар ўзига хос байрам концерт дастурини ҳам уюштиришди. Бу нафақат мусобақа иштирокчилари, балки Чимён тоғларига оилавий ҳордиқ чиқаргани борган ҳамюртларимиз учун ҳам қизиқарли бўлди. 

Мусобақада қатнашган барча иштирокчилар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан таъсис этилган диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Иккинчи бор ўтказилган “Чимган Челленж” эко сайёҳлик спорт фестивалини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – турли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган спорт тарғиботчилари орасида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни кенг тарғиб қилиш, қолаверса, улар ишлаётган ташкилотларда ҳам соғлом турмуш тарзини оммалаштириш орқали спорт мусобақаларини мунтазам ўтказишдан иборат. Бироздан сўнг фестивалнинг сўнгги кунидан фотогалерея тақдим этилади.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1