График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Бухорода имконияти чекланганлар ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

« Back

Бухорода имконияти чекланганлар ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 05.06.2021 17:22

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний имконияти чекланганлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Бухоро шаҳрида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерациясининг тақвим режасидан ўрин олган мазкур мусобақа 2002, 2006-2007, 2010-2011 ҳамда ундан кичик ёшдаги кўриш имконияти чекланган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилди.

Мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан жами 54 нафар спортчи ғолиблик учун дона суришди. Ҳар бир жамоа таркибига 6 нафар иштирокчи, яъни уч нафар ўғил бола ва худди шунча қизлар киритилган эди.

Олти кун давом этган чемпионат қизғин баҳсларга бой кечди ва юқори савияда ўтди.

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўрин Самарқанд вилояти жамоасига насиб этди. 2-ўринни мезбонлар – Бухоро вилояти жамоаси эгаллаган бўлса, 3-ўрин Фарғона вилояти спортчиларига насиб этди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1