График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Бухорода “Автомобилсиз кун” шиори остида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди

« Back

Бухорода “Автомобилсиз кун” шиори остида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди 04.09.2020 19:55

Бугун, 4 сентябрь куни Бухоро шаҳрида вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан мутасадди раҳбарлар ва аҳоли иштирокида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Мазкур марафон “Автомобилсиз кун” шиори остида, соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва аҳолини жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилди. Бунда икки мингдан зиёд ахоли бевосита иштирок этди. Жумладан, вилоятдаги корхона, ташкилот, таълим муассасалари ходимлари ҳамда аҳолининг барча қатлами вакиллари спортнинг оммалашуви йўлида ибрат кўрсатишди.

Пиёда юриш инсон танаси учун энг табиий жисмоний жараён ҳисобланади. Лекин, кўпчилигимиз аксарият ҳолларда иш билан бирор манзилга йўл олар эканмиз доимо автоуловлардан фойдаланишга ўрганиб қолганмиз.

Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради.

Шундай экан, ҳаётингизнинг бирламчи муҳим омили бўлган соғлигингизга вақтида эътибор қаратинг ва кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг.


новости
17 Августа 2022

Бугун, 17 август куни Ислом бирдамлик ўйинларининг мусобақалари ўтказилаётган 12-кунида айрим спорт турларидаги умумий натижалар эълон қилинди. Гарчи 12 та спорт туридаги баҳслар давом этаётган бўлса-да, поёнига етган спорт йўналишларида қайси давлат жамоалари етакчиликка эришди? Медаллар сарҳисоби қай кўринишда бўлди каби масалалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. 
Сўзимиз шу ҳақда.  

01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1