
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этаётган мусобақада бугун 7 нафар ҳамюртимиз финал жангини ўтказади.
Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақада фақат аёллар терма жамоамиз иштирок этмоқда. Бугун бўлиб ўтадиган кечки дастурда қуйидаги боксчиларимиз финал жангини ўтказишади:
-51 кг: Гуласал Султоналиева;
-54 кг: Ситора Шогдарова;
-60 кг: Зиёда Ярашова;
-60 кг: Дилфуза Бекова;
-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева;
-69 кг: Хадичабону Абдуллаева;
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова.
Шунингдек, ярим финалда Ситора Турдибекова (-57 кг) имкониятни бой бериб, бронза медалини нақд қилган.