График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Болани эркин тарбиялашнинг 6 та исботланган усули

« Back

Болани эркин тарбиялашнинг 6 та исботланган усули 22.05.2020 19:55

Қайси ота-она ўзига ишонадиган, мустақил ва ҳаётда нима олишни аниқ биладиган фарзанди бўлишни орзу қилмайди, дейсиз. Aммо кўпинча ота-оналарнинг ўзи буни сезмасдан, болада эркинлик ривожланишига тўсқинлик қиладилар. Бола ўзи билиб бирон нарса қилишни хоҳламаслиги, уни ўрнига буни қилиш керак, деб қайтариш, болани ёши ва билими етишмаслигидек муаммоларга рўбарў қолдиришдан кўра, болага қачон ва қандай пайт тўсқинлик қилинадиган чегарани аниқлаш муҳимдир.

Ушбу мақолада келтирилган маслаҳатлар келажакда мустақиллик билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайдиган болани тарбиялашда ота-оналарга ёрдам беради.

1. Боладан кўп нарсани талаб қилманг

Бу ерда иккита жиҳатни аниқлаш жуда муҳим:

– Фарзандингиз бирор нарсани ўрганиш имконига эга бўлиши учун зарур шароитларни яратдингизми? Масалан, агар бола боғични қандай боғлашни билмаса, унга боғичсиз ёпишқоқ пойафзал сотиб олинг ва унга қандай энди қандай боғлаш кераклигини кўрсатиш керак эмас.

– Муаммони ҳал қилиш ёшига мос келадими? Оддий қилиб айтганда, уч ёшли бола нонушта қила олмайди, беш ёшли боладан эса логарифмларни ечиш талаб этилмайди.

2. Боланинг ўзи бажара оладиган ёшига мос вазифаларни кўрсатинг

Оилавий юмушларга ҳисса қўшиш ва унинг аҳамиятини ҳис қилиш учун фарзандингиз билан у қандай вазифаларни бажариши мумкинлиги ҳақида гапиринг. Масалан, бунга итни сайр қилдириш, ўз идишларини ювиш, ўйинчоқларни тозалаш каби вазифалар киради.

3. Болани тўлиқ тергашни тўхтатинг ва танлов қилишига рухсат беринг

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бола қанчалик кучли бошқарилса, унинг ўзига ишончи шунчалик камаяди. Фаолиятини фойдали иш билан рағбатлантириш ва йўналтириш яхшироқдир. Шуни ёдда тутингки, ушбу истак замирида автономия, билимдонлик ва бошқа одамлар билан ўзаро муносабатларга муҳтожлик ётади.

4. Ўйин-кулги учун имконият беринг

Жамиятда болага тўгараклар, машғулотлар ва янги мавзуларни доимий ўрганиб бориш қанчалик кўп юклатилса, у шунчалик муваффақиятли бўлиб улғаяди, деган фикр бор. Бироқ, психологлар бунга қатъиян қарши ва болада энг муҳим фазилатлар оддий ўйин жараёнида пайдо бўлади ва ривожланади, деб ҳисоблашади. Ҳовлидаги ўйинлар болани жамоада бўлиш, бошқа одамлар билан муносабат ўрнатиш, дўстлар орттириш, низоларни ҳал қилиш ва муваффақиятсизликка дош бериш сингари қобилиятлари ривожланишига ёрдам беради. Ўйинчоқлар билан уйдаги ўйинлар болада тасаввур ва хаёлотни ривожлантиришга кўникма беради. Шунинг учун унга ўйинларга етарлича вақт беринг ва кунини ўзингиз хоҳлагандек дақиқаларга белгилаб берманг.

5. Боланинг адашишига йўл қўйинг, уни танқид қилиш ўрнига ёрдам беринг

Доимий хавотир, ота-онада ташвиш ҳисси – бола ҳамма нарсани ҳис қилади. Ота-оналардаги ушбу белгилар болада мавҳумлик ва қобилиятсизлик лаёқати ривожланишига ёрдам беради. Бошқача айтганда, агар бола идишларни яхшилаб ювмаган бўлса, унга нўноқ ва исқиртсан, деманг. Идишларни бирга ювишни таклиф этинг, зарарли микроблар кўпаймаслиги учун ликопчани яхшилаб ювиш қанчалик муҳимлигини тушунтиринг.

6. Фарзандингизга муаммоларни ҳал қилишда тўғри ёндошишга ўргатинг

Бола улғайиб, ҳаётида муаммоларга дуч келмагунча, вазифангиз уни муаммоларга тайёрлашдир. Кўпроқ суҳбатлашинг, вазиятларни таҳлил қилинг, биргаликда ечим топишни таклиф беринг, маълум ҳаракатлар оқибатини тушунтиринг. Бошқача айтганда, болангиз ҳиссий импульсларга берилмаслик учун мулоҳаза юритиш ва таҳлил қилишга ўргатинг.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1