
Бош мураббий Марат Қурбонов бошчилигидаги йиғинда терма жамоамиз аъзолари жисмоний ва тактик тайёргарликка алоҳида эътибор қаратишади. Йиғинларда боксчиларимизнинг ўз шахсий мураббийлари ҳам иштирок этишмоқда.
Бундан ташқари, йигитларимиз Ўзбекистон бокс федерацияси шифокорларининг доимий назоратида бўлишади. Ушбу йиғин 19 февралга қадар давом этади.