График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Бир бренд тарихи: Lacoste

« Back

Бир бренд тарихи: Lacoste 05.05.2020 23:03

Дунёда брендлар жуда кўп, аммо улар орасида ҳамма биладиган махсус маркалар мавжуд. Одамлар гўзалликка қўшилиш ва мода маданиятининг бир қисми бўлиш учун яшашда давом этадилар. Бугун тимсоҳ полоси билан машҳур афсонавий француз мода уйи ҳақида ҳикоя қиламиз. Ушбу ҳикоя Lacoste ҳақида.

Машҳур бренднинг асосчиси истеъдодли теннисчи Рене Лакост бўлиб, у 1933 йилда ўзининг кийим-кечак компаниясини ташкил қилгунга қадар икки марта дунёнинг биринчи ракеткаси ва саккиз марта «Катта дубулға» чемпиони бўлган. Шунинг учун у 20-йиллардаги теннис формаси қанчалик ноқулай эканлигини жуда яхши биларди. Рене кейинчалик доимий ноқулайликдан халос қиладиган янги теннис либосини яратиш ғоясини илгари сурди.

Бир куни, 1926 йилги теннис бўйича AҚШ очиқ чемпионати чоғида, Рене биринчи бўлиб кортга енгил трикотаж матодан ўз қўли билан тикилган оқ кўйлакда чиқди. Шу тариқа, дунёда биринчи бор теннис учун махсус кийим-кечаклар вужудга келди. Ҳозирда таниқли логотипга айланган тимсоҳ тасвири уни янада машҳур бўлишига ёрдам берди. Ушбу белги Лакостнинг жуфтликда теннис бўйича Франция терма жамоаси сардори Aлан Мур билан ўйнаши натижасида пайдо бўлди. 1927 йилда Дэвис кубоги арафасида спортчилар Рененинг австралиялик рақибига қарши ўйинда ғалаба қозониши юзасидан баҳслашиб қолишди. Агар Лакост ғалаба қозонса, тимсоҳ терисидан тикилган жомадон олиши керак эди. Aфсуски, Лакост турнирни ютқазди, аммо жасурлиги ва тиришқоқлиги учун жомадон ўрнига «аллигатор» лақабини олди. Бироз ўтгач яқин дўсти, рассом Робе Жорж фирма логотипни чизди. Натижада Рене шкафидаги барча кийимларни шу билан безатди.

 

Спортни тарк этгандан сўнг, Рене Лакост теннисчилар учун махсус кийимлар яратишни давом эттирди ва Андре Жилье билан биргаликда Франциянинг энг йирик трикотаж корхоналаридан бири – “La Societe Chemise Lacoste”ни очди. Бугунги кунда, унинг маҳсулотлари 1933 йилдаги каби талаб даражасида қолмоқда. Улар ҳозирги кунда нафақат спорт кийимларини, балки пойабзал, атирлар ва бошқа аксессуарларни ҳам ишлаб чиқарадилар.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1