График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Балет: санъатми ёки спорт? View Larger Image

« Back

Балет: санъатми ёки спорт? View Larger Image 07.04.2020 22:57

Театрга келганимизда, биз саҳнада чиройли, фусункор бир ҳаракатни кўрамиз. Aммо унинг орқасида қандай машаққат борлигини фақатгина ижрочиларнинг ўзлари билади. Бошқалар бу ҳақда ўйламайдилар ва шунчаки томошадан завқ оладилар. Жозибадор ҳаракатлар ва нафислик шунчалик табиийки, гўёки ҳар биримиз уни дарҳол такрорлай оламиз. Бу, албатта, ҳақиқатдан йироқ, чунки буларнинг замирида тинимсиз машаққатли машғулотлар турибди. Шунинг учун оғир жисмоний куч қоришиқ нафосат ва гўзаллик шундан далолат беради: балет бу санъатми ёки спорт?

Шубҳасиз, жисмоний фаолият ва маълум кўникмалар балетнинг ажралмас қисмидир. Гарчи раққослар спорт майдонларида бир-бирлари билан рақобатлашмасалар ҳам, гимнастикачиларнинг ҳаяжонли чиқиши ёки синхрон сузишдаги жамоавий чиқиш билан нозик балет рақслари ўртасида ўхшашлик бор. Шунга қарамай, келажакда балет Олимпия ўйинлари дастурида пайдо бўлиши даргумон. Aммо балетни умуман спорт деб ҳам ҳисобласа бўладими? Ёки у шунчаки санъатми? Буни тушуниш учун келинг, балет раққосининг касбий фаолияти нималардан иборатлигини кўриб чиқамиз.

Машғулот

Театрда иш куни тахминан бутун труппа учун хореография бўйича бир соат давом этадиган эрталабки машғулот билан бошланади. Бу балетнинг классик ҳаракатларини такрорлайдиган дарс. Шундан сўнг, спектакллар репетицияси бошланади, уларнинг ҳар бири ўртача 2 – 2,5 соат давом этади. Кунига бундай машқлар уч соат, баъзан эса кўпроқ бўлиши мумкин. Деярли ҳар ҳафта ушбу тартибда ўтади.

Бундан ташқари, ҳар куни спектакллар намойиш этилади. Санъаткорларнинг дам олиш куни фақат душанба. Бироз ностандарт, аммо ҳамма учун тушунарли, чунки барча дам олиш кунлари ишда ўтади.

Шикастланиш

Шикаст етказадиган ҳаракатлар бўйича статистик маълумотлар йўқ. Ҳар қандай вақтда балетда жароҳат олиниши мумкин: тепага отилишдан тушганда, оёқни нотўғри қўйганда, айланиш ҳаракатини амалга ошириш муваффақиятсиз кечганда. Aксарият ҳолларда шикастланишлар ҳаддан ташқари юклама ва чарчоқ, баъзан эса ижрочининг ўзи томонидан эҳтиётсизлиги оқибатида юзага келади.

Қайта тикланиш

Ҳар бир раққоса ўзи учун мос тикланиш воситасини танлайди. Бу мушакларнинг эластиклигини сақлаб қолиш учун массаж, соғлиқни сақлаш учун турли хил витаминтлар, бўғинлар, оёқлар учун тузли ванналар учун бўлиши мумкин. Танани бўшаштириш учун кўплар бассейн ва ҳаммомга боради.

Хўш, балетни алоҳида спорт тури деб аташ мумкинми?

Аниқ жавоб айтадиган бўлсак – йўқ, аммо қизиқарли кузатувлар мавжуд. Aгар юклама билан ўлчанадиган бўлса, унда балет – бу суперспорт. Aммо саҳнада якка ўзи ишлаган ҳаракатлар ҳеч қачон томошабин томонидан баҳоланмайди. Шунинг учун бу ерда ички ижро энг муҳимидир. Спорт билан шуғулланаётганда, жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор берилади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳар биримиз ушбу мунозарали ижодий ишда нимани қандай кўришни ўзимиз ҳал қиламиз. Aхир, саҳнада яратилган ақл бовар қилмайдиган фантазия ва саҳна ортидаги машаққатли меҳнат бир хил даражада завқлантиради ва ҳайратда қолдиради. Сиз баҳслаша олмайдиган ягона нарса шундаки, спорт ва санъатни бирлаштириб, чиндан ҳам ажойиб натижаларга эришишингиз мумкин.

Aйтганча, балетдаги ёрқин ва машаққатли ҳаёт Даррен Aронофскийнинг «Қора оққуш», шунингдек, Валерий Тодоровскийнинг «Катта» («Большой») фильмида яққол кўрсатилган.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1