График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Бадминтон бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди, унинг очилиш маросимига Бош вазир ўринбосари келди

« Back

Бадминтон бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди, унинг очилиш маросимига Бош вазир ўринбосари келди 04.11.2020 16:17

Мусобақада мамлакатимизнинг 10та ҳудудидан жами 85 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради. Айрим сабабларга кўра, Ўзбекистон кубоги баҳсларига Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари вакиллари етиб келишмади.

7 ноябрга қадар давом этадиган мусобақада бадминтон спорти бўйича мамлакат терма жамоасига муносиб номзодлар саралаб олинади. Ўзбекистон кубогида 49 нафар эркак ҳамда 36 нафар аёл спортчи ғолиблик учун курашга киришди.

Мусобақанинг жамоавий баҳсларида ҳар бир жамоа бир-бири билан давравий тизимда ўзаро куч синашади, энг кўп очко тўплаган жамоа эса ғолибликни қўлга киритади. Сўнгра шахсий биринчиликларга старт берилади.

Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бадминтон федерацияси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мусобақани Бош вазирнинг ўринбосари А.Абдуҳакимов очиб берди:

- Бугунги мусобақа мамлакатимизда бадминтон бўйича юбилей, яъни ўнинчи марта ташкил этилмоқда. Таъкидлаш керак, юртимизда бадминтон спортига шу кунгача жиддий эътибор қаратилмаётган эди. Бироқ, бадминтон спорти халқ орасида кенг оммалашган спорт тури ҳисобланади. Яқинда имзоланган Президент фармонига мувофиқ, аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда устувор этиб белгиланган 7та йўналиш қаторидан бадминтон спорти ҳам ўрин олган. Айни пайтда Ўзбекистон кубогида иштирок этаётган ҳар бир спортчи ушбу спорт турини аҳоли орасида оммалаштиришга ҳам ёрдам бериши лозим. Биргаликда ушбу спорт турини республикамизда энг оммалашган спорт турларидан бирига айлантирамиз. Фурсатдан фойдаланиб бугунги мусобақани очиқ деб эълон қиламан ва барчангизга омад тилайман.

Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди. Ўзбекистон кубоги ғолиблари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерацияси томонидан медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар, совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги кубоги билан тақдирланади.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1