
Бугун Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Камилов Азизжон Якубжанович 1984 йил 19 июнь куни туғилган. Бугунги кунда МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг раиси лавозимларида фаолият олиб бормоқда.
Азизжон Якубжановичнинг мамлакат дзюдо федерациясидаги бошқарувига кўп бўлмаган бўлса ҳам, қисқа вақт ичида ўзбек дзюдосида катта ислоҳотларни амалга ошира олди. 2019 йил дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг “Ҳумо арена” муз саройида ўтиши, Ўзбекистон ўз тарихида илк бор 2021-йилги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши, терма жамоамиз бошқарувида жаҳон дзюдосининг афсонавий вакили, Афина- 2004 Олимпия ўйинлари чемпиони Илиас Илиадис каби мураббийнинг иш бошлаши, бунга жавобан дзюдочиларимизнинг жаҳон ареналаридаги улкан ғалабаларида ушбу инсоннинг хизматлари катта.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Азизжон Якубжановични бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.