График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Азизжон Камилов Бишкекда Осиё дзюдо федерацияси президенти билан учрашди

« Back

Азизжон Камилов Бишкекда Осиё дзюдо федерацияси президенти билан учрашди 08.04.2021 13:15

Суҳбат давомида ўзаро ҳамкорлик масалаларига доир бир қатор режалар муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоиз, дзюдочиларимиз Олимпия ўйинларида терма жамоамиз ҳисобига илк медалларни тақдим этиб келишган. Бу эса мамлакатимизда ушбу спортнинг янада оммалашишига катта турткидир. Обайд ал Анзи суҳбат давомида ўтган ой Тошкент мезбонлик қилган “Катта дубулға” мусобақасининг юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида Азизжон Камилов Президентимизнинг юртимизда соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спорт тарғиботини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани ҳақида гапириб берди.

Учрашувда расмийлар келаси йил мамлакатимизда ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик, ушбу спорт турини Ўзбекистонда янада оммалаштириш, “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари бўйича атрофлича суҳбатлашишди. Якунда Азизжон Камилов самимий мулоқот учун ташаккур айтиб, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг эсдалик совғаларини тақдим қилди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1