График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Австралия учинчи бор Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун “енг шимарди”

« Back

Австралия учинчи бор Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун “енг шимарди” 23.05.2020 18:35

Австралиянинг Брисбен шаҳри 2032 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари мезбонлиги учун кураш олиб бориш ниятида. Бу ташаббусни шахсан Австралиянинг Квинсленд штати Бош вазири Анастейша Палашук қўллаб-қувватламоқда. 

Айни пайтда ҳукуматдан расмий рухсат олиш жараёни олиб борилмоқда. Эътиборлиси, бу ғоя Австралия расмийларининг ижобий фикрларига сабаб бўлган.  Брисбен Австралиянинг Квинсленд штатида жойлашган йирик шаҳарлардан бири. Мазкур шаҳарда теннис бўйича мавсумнинг дастлабки йирик турнирларидан бири анъанавий тарзда ўтказиб келинади. 

Эслатиб ўтамиз, 2032 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари мезбонлиги учун Ҳиндистон ҳам қўшилган. Австралия бунгача ўз тарихида 2 бор (Мельбурн-1956 ва Сидней-2000) Олимпиада мезбонлигини қўлга киритган.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1