График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Анъанага содиқмиз!

« Back

Анъанага содиқмиз! 12.07.2018 21:27

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз учун муваффақиятли келаётган “жуфт кун” анъанаси давом этди. 6-кун биз яна медал олдик. Энг муҳими, 75 кг вазн тоифасида қатнашган истеъдодли спортчимиз Турсуной Жабборова бошқа қизларимиз ҳавас қиладиган даражада ҳаракат қилди. Тан олиш керак, бу сафар ҳам мураббийларимизнинг оқилона қарорлари 2 та бронза медални қўлга киритишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Тўғри ушбу гуруҳда олтин ва кумуш медал ҳақли равишда ўз эгаларига тегди. Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Эквадор вакили Нейси Патрисия Дайомес Баррера (115+140=255) рақибларини катта фарқ билан ортда қолдириб кетди. АҚШ жамоаси аъзоси Мереди Элвин ҳам учта кумуш (99+121=220)медални оқлади.Асосий медаллар эса бронза медаллар атрофида кечди. Дарвоқе, ушбу вазнда Ўзбекистондан бир йўла икки спортчининг имконияти олдиндан тенг баҳоланган ва уларнинг ҳар иккаласи шоҳсупага кўтарилиши мумкин эди. Қисқаси, Турсуной билан бирга Гулноза Аҳмадова ҳам даст кўтаришни бир вақтда, 90 кгдан бошлади. Атлетларимиз иккинчи уринишда ҳам бир хил - 93 кгни забт этишди. Бу пайтда бронза медал учун курашни Исроил вакили Белла Рубанович ҳам давом эттираётганди. У машқни 92 кг билан бошлади ва кейин 95 кгни забт этди. Ҳақиқий баҳс шундан сўнг бошланди. Қашқадарё оғир атлетика мактаби тарбияланувчиси Турсуной Жабборова охирги уринишда совуққонлик билан 96 кгни ҳам ўзига бўйсундирди. Шу тариқа у Рубанович ва жамоадош дугонаси Аҳмадовани учинчи уринишга 97 кг буюртма беришга мажбур қилди. Кутилганидек, бу вазиятда руҳий босим ўз таъсирини кўрсатди ва даъвогар атлетлар мўлжалдаги оғирликни кўтара олишмади.

ALM_4897

Қувонарлиси, Турсуной силтаб кўтаришда ҳам мураббийлар томонидан қўйилган вазифани 100 фоиз бажарди, яъни бирин-кетин 110, 113, ва 116 кг натижа қайд этди. Иккинчи машқда медал учун курашга Турк қизи Дилора Норин ҳам қўшилди. Нафақат қўшилди, балки аниқ ҳаракатлари туфайли ҳамюртимизни 4-ўринга суришга ҳам эришди. Хавотирга ўрин йўқ, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мураббийлари Баҳром Мендибоев ва Маҳмуд Тоғаев кучли тактик кураш олиб боришгани туфайли асосий мақсад амалга ошди – иккикурашда Туркия вакили 2 кг ортда қолди. Жамоамиз ҳисобига яна 2 та бронза медал қўшилди.

Шу пайтгача бир неча бор қитъа чемпионатларида совриндор бўлган Тоир Пармоновнинг шогирди Турсуной Жабборова илк бор жаҳон чемпионати шоҳсупасига кўтарилди.Гулноза эса мусобақани 7-ўринда якунлади.

ALM_5075

Кун адоғида 94 кг вазн тоифасида қайд этилган полвонлар баҳслашдилар. Мазкур жаҳон чемпионатининг алоҳида эътиборга молик воқеаларидан бири айнан шу гуруҳда юз берди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, жаҳон оғир атлетикасида яна бир ёрқин юлдуз порлай бошлагани яққол кўринди. Қатарлик Фарес Иброҳим Хасуна Ал Бах силтаб кўтариш машқида жуда кучли эканлигини намойиш қилди. Тўғри, у даст кўтаришда асосий рақиби Колумбия вакили Жонатан Ривас Москуэрага 1 кг ютқазди, аммо янги жаҳон чемпиони ва кумуш медал соҳибининг силтаб кўтаришдаги натижаларига эътибор беринг: Ал Бах – 215 кг. (У учинчи уринишдан воз кечди!) Ривас -  203 кг. Учинчи ўринни Арманистонлки оғир атлетикачи Самвел Бабакян қўлга киритди. Эронлик Расул Мутамаддий ҳам иккинчи машқ бўйича битта бронза медалга сазовор бўлди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1