График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ҳалол, бронза!

« Back

Ҳалол, бронза! 10.07.2018 22:54

 Шу ўринда нима сабабдан сарлавҳага бундай ибора танлаганимизга изоҳ бериб ўтиш жоиз. Тўғри, биринчи машқ бўйича ҚҚР Нукус шаҳрида туғилиб ўсган Айтмуратов (биринчи мураббийи Анвар Пердибоев) ҳаммасини тўғри бажарди, берилган учта имкониятдан ҳам унумли фойдаланди. Белгиланган оғирликдаги тошларни кўтариб, 100 фоиз натижага эришди. Фақат, бу натижада Ғайратдан кўра, мураббийларимизнинг ҳиссаси кўпроқ, десам, мухлислар ҳайрон бўлишмасин. Ҳа, жуда мураккаб вазиятда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлари Жўрабек Зоиров, Маҳмуд Тоғаев, Баҳром Мендибоевлар келишган ҳолда якдил, ягона тўғри қарорни қабул қила олишди. Мутахассисларимиз 2 нафар кучли рақибни бекорга таъқиб қилгандан кўра, ўз имкониятимизни тўлиқ намоён қилиб, бронза медални қўлга киритишни олдиндан режалаштириб олишди. Натижанинг ўсиб боришига эътибор беринг: 137, 142, 146 кг. Бу билан Ғайрат Арманистон терма жамоаси аъзоси Рафик Арутунянни руҳий жиҳатдан издан чиқарди. Рақиб иккинчи уринишда 144 кгни кўтара олмади ва охирги уринишда 145 кгни катта қийинчилик билан забт этди.

                                               6        7     9a

Тан олиш керак, силтаб кўтаришда ҳамюртимиз медалларга даъвогарлик қила олмади. Умуман, 77 кг вазн тоифасида Латвия вакили Ритварс Сухаревс сезиларли устунликка эга бўлди. Унинг 156+180=336 кг натижаси 3 та олтин медал ва жаҳон чемпионлигини таъминлади. 2-ўрин соҳиби эронлик Султон Ҳусайний 2 та кумуш (даст, иккикураш), битта бронза (силтаб) билан мусобақани якунлади. Арутунян эса жамоасига кумуш (силтаб) ва бронза (иккикураш) медал келтирди.
новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1