График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Алишер Султанов Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раиси лавозимига сайланди

« Back

Алишер Султанов Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раиси лавозимига сайланди 05.09.2020 00:00

Бугун ZOOM платформасида Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг навбатдан ташқари онлайн ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Энергетика вазирлиги раҳбарияти, Rowing&Canoe федерацияси Ижроқўм аъзолари ва мураббийлар иштирок этишди. Тадбирда кун тартибига қўйилган асосий масала федерация раиси Аҳмедов Худоёр Мамажоновичнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, Х.Аҳмедов ўрнига янги раҳбар ва унга ўринбосарлар сайлаш, Ижроқўм таркибини қайта кўриб чиқиш бўлди.

Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан Х.Аҳмедовнинг аризасини қабул қилишди. Ўз ўрнида Худоёр Мамажанович саломатлиги боис федерация фаолиятини бошқаришга вақт ажрата олмаётгани, ортда қолган 2 йилдан кўпроқ вақт давомида олиб борилган ҳамжиҳатликдаги иш учун ташаккур айтиб ўтди. Шундан сўнг федерация раислигига Ўзбекистон энергетика вазири Султанов Алишер Саидаббасович номзоди қўйилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан А.Султанов номзодини қабул қилишди ва Алишер Саидаббасович Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг янги раиси этиб сайланди.

Маълумот учун, Султанов Алишер Саидаббасович 1967 йил 29 ноябрь куни туғилган. Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султанов спорт оиласига бегона эмас. Бу инсон 2017 январь – 2018 январь даври мобайнида Миллий олимпия қўмитаси президенти, кейинчалик 2018 йил декабрь ойигача Қўмита вице-президенти лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида ўзбек футболига, хусусан аёллар футболини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Шунингдек, маълум муддат Ўзбекистон шахмат федерациясини бошқарган. Узоқ йиллар давомида “Ўзбекнефтгаз” бошқарувида фаолият олиб борган. “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби.

Алишер Султанов билан вақтида самарали фаолият олиб борганмиз. 2017 йил Ашхободда ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, шу йил Бокуда Ислом бирдамлиги ўйинларида делегациямизга бошчилик қилган ва мамлакатимиз ушбу мусобақаларда юқори натижаларга эришган эди. Ишонаманки, Алишер Саидаббасович мазкур федерация бошқаруви учун муносиб номзод”, – деди МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов.

Шунингдек, Қурбонов Шуҳрат Тўраевич федерация раҳбарининг ўринбосари бўлди. Тадбир давомида МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари, аввало, барчангизни Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан табриклашга ижозат бергайсиз. Бугунги пандемия даврида барчангизга саломатлик тилаб қоламан. Муҳтарам Президентимиз айтганидек, бу вирус жуда айёр. Ўзингизни асранг. Биз Худоёр Мамажановичнинг фаолиятидан мамнунмиз. Ушбу спорт турини янада ривожлантириш йўлида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан фаолият олиб бордик. Ортда қолган даврда Худоёр Аҳмедовнинг қилган меҳнати учун ташаккур айтамиз. Асосийси, у биздан узоққа кетгани йўқ. Бу инсон Самарқанддаги каналнинг қурилишига масъуллардан бири. Rowing&Canoe федерацияси вакиллари, бугун Сизларга яхши раҳбар сайланди. Улкан тажрибага эга бўлган мутахассис билан бирга ишлаймиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шундан сўнг федерация Ижроия қўмитаси ва президиумига кирувчи расмийлар таркибини шакллантириш каби масалалар кўриб чиқилди.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1