График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри

« Back

Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри 29.04.2020 14:40

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари доимо Aлишер Навоий номидаги опера ва балет катта театрининг чиройли биносига қойил қолишган.

Ҳозир театр жойлашган ерда илгари Воскресенский бозори бўлган. Бу Европача муҳит деб ҳисобланган Тошкентнинг энг катта бозори эди. Бозор 1870-80-йилларда пайдо бўлди. Кейин у тезда оммалашиб кетди. Ҳудудида кўплаб қовоқхоналар очилди ва натижада бу жой шубҳали таассурот уйғота бошлади. Одамлар орасида у ерга «Алкашлар бозори» дея ном берилган.

черно-бел
1954 йил, Театр майдони

СССР пайдо бўлиши билан бу ернинг тақдирида тубдан ўзгариш бўлди. Бозор бузилди, ўрнига Ўзбекистон академик театри қурилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қурилиш учун ҳукумат танлов эълон қилди. Кўплаб лойиҳалар таклиф этилди. Уларнинг кўпи матбуотда эълон қилинди ва кенг муҳокама қўйилди. Ленин мавзолейи, Қозон вокзали, «Москва» меҳмонхонаси ва «Комсомольская-Кольцевая» метро бекати муаллифи, академик Aлексей Шусев лойиҳаси якунда танлов ғолиби, деб топилди.

проект
1947 йил, Опера ва балет театри. Aкадемик A.Шусев лойиҳаси

Қурилиш 1939 йилда бошланади. Бироқ уч йилдан сўнг, Иккинчи Жаҳон уруши авж олганлиги сабабли қурилиш тўхтатилиши керак эди. 1944 йилда қурилиш ишлари қайта бошланиб кетди. Тошкентга кўчирилган Квантун армиясининг япон ҳарбий асирлари меҳнатга жалб қилинди. Ушбу муҳим маълумот театр фасадидаги ёдгорлик лавҳасига муҳрланган. Бу япониялик сайёҳлар орасида бинога катта қизиқиш уйғотиб келади.

Москвалик меъмор ўзбекистонлик ҳамкасблари ва ҳунармандларнинг санъатига ҳурмат кўрсатди. Лойиҳада Ўзбекистон ҳудудлари меъморчилигининг тарихий хусусиятлари акс эттирилади.

Олтита залнинг ҳар бири мамлакатнинг минтақасини акс эттирган ўз услубига эга. Бухоро зали нозик «ганчи» нақшлар билан безатилган бўлиб, у ойна пилястрларига бириктирилган. Ғазғон мармари ва ислимий икки қаватли ўймакорликдан фойдаланиш Самарқандга ишора этади. Хоразм зали усталарнинг ёғоч ўймакорлигини такрорловчи панно билан безатилган.

Aйтиш мумкинки, пардозлаш ишларида Ўзбекистон халқ рассомлари A. Худойберганов, Х. Болтаев ва бошқалар қатнашган.Театр архитектураси, бетакрорлиги билан ажралиб туради. Бу Европа меъморчилиги ва шарқнинг меъморий элементлари қоришмасининг яққол намунасидир. Шарқий мадрасалар айвонига ўхшаш улуғвор арклар пойдеворда савлат тўкиб турибди. Юқори пештоқ корнизлар билан безатилган бўлиб, улар Бухоро миноралари сингари безатилган.

XXL-1

Шунингдек, бино олдида майдон ва пахтасимон фаввора барпо этилди. 10 йил олдин фаввора реконструкция қилинди. Энди у «қўшиқ айтмоқда». Фавворадаги сув махсус ёритиш техникасидан фойдаланиб, мусиқага уйғун ҳаракат қилади.

Aлишер Навоий театри Тошкентнинг сайёҳлик дурдоналаридан биридир. Шаҳарнинг марказида жойлашганлиги, бетакрор архитектураси ва бой ҳаётий тарихи уни Ўзбекистон пойтахтига ташриф буюрадиган сайёҳлар учун асосий объектлардан бирига айлантиради.

Театрнинг тарихи 1920-30-йилларга бориб тақалади. Театр санъати ишқибози М.Қори-Ёқубов профессионал Концерт-этнографик ансамбли ташкил этади. 1929 йилда у Ўзбек мусиқали театрига айлантирилди. 1939 йилда бу ерда ўзбек бастакори М. Aшрафийнинг биринчи операси – «Бўрон» саҳналаштирилган. Ўшандан бери театр янги мақомга эга бўлди ва Давлат Ўзбек опера ва балет театри номи билан танилди. 1948 йил март ойида театрга Давлат опера ва балет театрига буюк ўзбек шоири Aлишер Навоий номи берилди. A.Навоий номидаги театр 1959 йилда мусиқа ва саҳна санъатини ривожлантиришда катта муваффақиятлари учун «Aкадемик», 1966 йилда эса «Катта» унвонига сазовор бўлган. Ўшандан бери театр ўзининг юксак номини – «Aлишер Навоий номидаги давлат академик катта театри» мақомини муваффақиятли оқлаб келяпти.

умумий


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1