
Бугун белгиланган график бўйича академик эшкак эшувчиларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишди.
Кўрикка катталар ва ёшлар терма жамоаларидан 33 нафар спортчи жалб қилинган. Уларнинг ҳар бири марказнинг малакали ходимлари томонидан текширувдан ўтишди. Спортчиларимиздан керакли таҳлиллар олиниб, уларни машғулот ва кундалик ҳаётда безовта қилаётган шикоятлар тингланди. Улар асосида тор доирадаги мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди. Таъкидлаш жоиз, ҳар бир Олимпия спорт турида асосий ва ёшлар терма жамоаларимиз ҳар 6 ойда шундай чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилади.