
Абдумалик Халаков 2000 йил 8 апрель куни Бухоро вилоятида туғилган. Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони. Боксчимиз ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионатида ғалаба қозонган. 2019 ва 2020 йили катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпиони. 2019 йил катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида муваффақиятга эришиб, илк бор мусобақанинг энг яхши боксчисига таъсис этилган Руфат Рисқиев совринини қўлга киритиган.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Абдумалик Халаковни таваллуд айёми билан табриклаб, боксчимизга узоқ умр ва мустаҳкам соғлиқ тилаб қолади.