График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги кимга насиб этади?

« Back

2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлиги кимга насиб этади? 04.05.2020 23:42

Маълум бўлишича, мусобақа мезбонлиги учун ариза бериш муддати 2020 йилнинг 22 апрель куни якунига етган. 23 апрель куни Осиё Олимпия қўмитаси Доҳа ва Ар-Риёд шаҳарлари мезбонлик учун номзодни қўйгани ҳақида расмий маълумот берди. Кўриб турганимиздек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ушбу рўйхатда йўқ. 

Olamsport.com сайти мухбири ушбу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида мутассадди ташкилотларга мурожаат қилди. 

Ўзбекистон шу пайтга қадар қитъа миқёсида йирик  комплекс мусобақаларини ўтказиш тажрибасига эга бўлмаганлиги боис бу ишни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган. Шу боис, биринчи навбатда Ёшлар ўртасида Осиё ўйинларини ўтказиш, кейинчалик Осиё ўйинлари мезбонлигини қўлга киритиш мақсадга мувофиқлиги маълум бўлди. Бу эса келажакда Жаҳон миқёсидаги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишда замин яратади. Режага кўра, Ўзбекистон 2025 йили ўтказиладиган тўртинчи ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритишга яқин турибди ва бу борада тегишли мутассади ташкилотлар билан ишлар олиб борилмоқда.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1