График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Токио-2020. МОҚда Гимнастика федерациясининг келгусидаги режалари таҳлил қилинди

« Back

Токио-2020. МОҚда Гимнастика федерациясининг келгусидаги режалари таҳлил қилинди 22.09.2021 17:02

Бугун ана шундай тадбир Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан ўтказилди.

Унда Қўмита раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев, ЎзДЖТСУ қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори, профессор Рашид Маткаримов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Азиз Умаралиев, федерация мутасаддилари ва мураббийлар иштирок этишди.

Токио-2020 цикли давомида олиб борилган ишлар, сарф-харажатлар ва Олимпиададаги иштирокка бағишланган тақдимот билан барчани Руслан Мустаевнинг ўзи таништирди. Йиғилишда кўтарилган асосий масала эса навбатдаги циклдаги асосий муаммо – гимнастикачиларимизнинг шуғулланиши учун асосий базанинг йўқлиги бўлди. Боиси Гимнастика саройида айни дамда коронавирус ва пневмания билан касалланган ҳамюртларимизга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Келаси йил шу куни эса Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ўтаётган бўлади, яна 3 йилдан сўнг Париж-2024 Олимпиадаси. Уларда муносиб иштирок этадиган жамоани шакллантириш учун спортчилар тез фурсатда ўқув-йиғин машғулотини бошлаши талаб этилади.

 

“Ҳозир бадиий гимнастика йўналиши бизда катта муаммолардан бири бўлиб турибди. Айниқса, гуруҳ машқи дастурида. Бу йўналишда Осиё ўйинларида улардан олтин медаль кутмоқдамиз. Токио-2020 Олимпиадасида қатнашган қизларимиз катта спортдан кетишаётганларини маълум қилишди. Янги авлодни жипслаштириб, чемпионлик даражасига олиб чиқиш учун кеч қолмоқдамиз”, – деди Руслан Мустаев.

Ўз навбатида, МОҚ раҳбари спортчиларимизни вақтинча хорижда шуғулланиш учун халқаро йиғинга жўнатиш таклифини илгари сурди:

“Давлатимиз раҳбари спортчиларимиз учун ҳамиша энг яхши қулайликларни яратиб беришга ҳаракат қилганлар. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу вазиятда бир таклиф бор: келинглар, янги шаклланаётган жамоани аввалги қизларимиз шуғулланган Москвадаги бадиий гимнастика базасига жўнатсак. Уларнинг шаклланиб олишлари учун бу жуда катта фойда бўлади, деб ўйлайман. Агар Сизларда бошқа таклифлар бўлса, кўриб чиқишга тайёрмиз”.

Федерация мутасаддилари МОҚ раҳбарининг ушбу таклифини қўллаб-қувватлашди. Шунингдек, йиғилишда барча йўналишга хорижлик мутахассисларни жалб қилиш, янги Олимпиада циклидаги тайёргарлик стратегиясини тўлиқ ишлаб чиқиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.


новости
17 Августа 2022

Бугун, 17 август куни Ислом бирдамлик ўйинларининг мусобақалари ўтказилаётган 12-кунида айрим спорт турларидаги умумий натижалар эълон қилинди. Гарчи 12 та спорт туридаги баҳслар давом этаётган бўлса-да, поёнига етган спорт йўналишларида қайси давлат жамоалари етакчиликка эришди? Медаллар сарҳисоби қай кўринишда бўлди каби масалалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. 
Сўзимиз шу ҳақда.  

01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1