« BackЁшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг энг яхшилари ва бизнинг терма жамоaмиз иштироки хакида 11.05.2022 10:00Грециянинг Ираклион шаҳри 10 кун давомида мезбонлик қилган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бундай кўламдаги мусобақани юқори даражада ташкиллаштиргани учун Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Греция оғир атлетика федерациясига, Ираклион шаҳри департаментига ва Халқаро оғир атлетика федерциясига ўз миннатдорчилигини бирлдиради.
Энг яҳши қизлар терма жамоаси (очко ҳисобида) - AҚШ Энг кўп медал жамғарган қизлар терма жамоаси - Мексика (3-олтин 5-кумуш 4-бронза) Энг яхши қиз спортчи - Нина Стеркс (Белгия) -55кг вазн тоифасида 701 очко
Чемпионат давомида 4 нафар спортчи турли вазнларда 5та ёшалр Жаҳон рекордларини янгилашга муваффақ бўлишди. Булар: -61 кг вазн тоифасида AҚШлик атлет Ҳемптон Моррис силтаб кўтаришда машқида 160 кг билан янги Жаҳон рекордини ўрнатди. Индонезиялик Ризки Жуниансяҳ -73 кг вазн тоифасида ўзининг бир йил аввалги даст кўтаришдаги рекордини янгилади (156кг). Навбатдаги рекорд украиналик спортчи томонидан 2 мартта янгиланди. Гап шундаки Ҳоза Боҳдан -109 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида ўзининг 2-чи урунишида 191 кг билан рекордни 2 кгга янгилади ва 3чи урунишда эса 195 кг билан янги Жаҳон рекордини ўрнатди. Ва мусобақанинг сўннги куни супер оғир вазнда эронлик Aли Ризо Юсуфи ҳам ўзиниг силтаб кўтаришдаги рекордини янгилади - 239кг.
Ўзбекистон шарафини 6 нафар спортчиларимиз муносиб ҳимоя қилдилар. Келинг, аввало ушбу мусобақада қатнашган спортчиларимизнинг қайд етган натижаларига тўхталсак. Мусобақада иштирок этган 6 атлетимизнинг 5 нафари медал қўлга киритди. Бу эса Ираклион сафарига энг оптимал таркиб йўл олганини кўрсатмоқда. -55 кг: Жамила Панфилова (2 та бронза) Жамоамиз 12 та ( 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза) медал қўлга киритиб медаллар жамғармасида 18 нафар спортчи билан иштирок этган Туркия ва Индонезиядан кейин 3-ўринни эгаллаганлиги, мусобақада ёшлармиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганлидан далолат беради. Терма жамоамиз учун мусобақа 3 май куни -55 кг вазн тоифасининг A-гуруҳида Панфилова Жамила бошлаб берди ва биринчи медалимизни ёш ва умидли спортчимиз қўлга киритди. Даст кўтариш машқида жамила 86 кг билан бронза медалига эга чиқди. Силтаб кўтаришда бироз омад юз ўгирган бўлишига қарамай Жамила иккикураш натижасига кўра Жаҳонда учинчи бўлди. Терма жамоамиз навбатдаги аъзоси Тўхтайев Оғабек мусобақанинг энг кучли вазн тоифасида қатнашди десак муболаға бўлмайди. Сабаби -73кг вазн тоифасида бронза медали сохиби (327кг) қилган натижани кейинги вазн тоифаси -81кг вазн тоифаси чемпиони қила олмади (324 кг). -89 кг гача бўлган вазнда яна бир спортчимиз Ҳожиакбар Олимов терма жамомизнинг медаллар жамғармасига кумуш медални тақдим этди.Ҳожиакбар силтаб кўтаришда 188кг билан иккинчи ўрин эгасига айланди. Терма жамоамизга Жаҳон чемпионатидаги биринчи олтин медални, сўнгги икки Олимпия Ўйинлари ғолиблари ва рекордчилари Aкбар Жўрайев ва Руслан Нурудиновга издош ва келажакда ўринбосар сифатида кўрилётган, иқтидорли спортчимиз, Самарқанд ўғлони, Шарофиддин Aмриддинов тақдим қилди. Даст кўтаришда фаластинлик Муҳаммад билан бир хил, 168кг, оғрлик кўтарди, лекин Муҳаммад Ҳамада ушбу вазнни Шарофиддиндан олдин ўзига бўйсундиргани учун даст кўтариш олтинини олган бўлса. Силтаб кўтариш спортчимиз рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 204 кг билан силтаб кўтаришда ва 372 кг билан иккикурашда Олтин медал соҳибига айланди. Спортчимиз шарафига Грецияда биринчи бор юртимиз мадҳияси янгради. Шу куннинг ўзида яна бир ўзбек спортчисига жаҳонда тенг келадига рақиб топилмади. Турсуной Жабборова яна -87кг вазн тоифада тенгсиз бўлди. Aмалдаги Ёшлар жаҳон чемпиони, Катталар ўртасида даст кўтаришда жаҳон чемпиони, даст кўтариш ўзининг биринчи урунишидаёқ олтин медал соҳибига айланди ва учинчи уринишдан сўнг энг яқин тақибчисидан +9кг га ўтиб кетди . Силтаб кўтаришда эса Турсунойга рақиблик қилишга урунишди лекин спортчимиз жаҳонда биринчи эканлигини яна бир бор исботлади. Натижада ушбу кун Ираклионда Ўзбекистон учун аталгандек ёхуд Турсуной Жабборованинг ғалабаси шарафига иккинчи бор мадҳиямиз янгради. Жамоамизнинг сўннги аъзоси супер оғир вазнда (+109кг) иштирок этган спортчимиз Мирҳосил Мирзабайев 10-май медаллар учун курашга қўшилди. Кутилганидек, ҳар икки машқда ҳам олтин медал учун ҳамюртимизга эронлик Aли Ризо рақобатчи бўлди. Даст кўтариш машқида Мирҳосил Мирзабайев 176 кг натижа билан кичик кумуш медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтариш машқида 212 кг тошни кўтаришни уддалаган Мирҳосил мусобақа тугамасдан камида кумуш медални нақд қилиб қўйди. Иккикурашда Мирҳосил 388 кг билан кумуш медал соҳибига айланди ва терма жамоамизга сўнгги (3 та кумуш) медалларни тақдим этди.
|