График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мақолалар

« Back

Салбий қарашларнинг ўзгариши.  10.06.2022 12:27

Олимпия ўйинларида ғолиб бўлиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Тасаввур қилинга, Олимпияда, ғолиблик, мадҳия, хуррамлик, Ўзбекистон. Ким ҳам хоҳламайди дейсиз? Аммо бунинг учун бир неча йиллар, балки бир неча ўн йиллар давомида меҳнат қилишингизга тўғри келади. Бу меҳнатнинг натижаси эса, албатта Олимпия чемпионлигини олиб келади.  

    Йиллар давомида оғир атлетика ҳақида кўплаб салбий миш-мишлар пайдо бўлди, бу эса унинг оммалашишига тўсқинлик қилди. Хусусан, бу оғир атлетикачиларнинг нисбатан паст бўйли бўлиши, ўғир кўтаришнинг мушак ва бўғимларга салбий таъсири кабилар шулар жумласидандир. Миш-мишлардан яна бири шундан иборатки, оғир атлетика фақат “катта қорин”ли, кучли одамлар шуғулланиши мумкин. Ҳаттоки, баъзи мамлакатларда аёллар, ўсмирлар ва болалар учун оғир атлетика машқлари тақиқланган эди. Албатта, вақт ўтиши билан бу афсона ва стереотипларнинг барчаси илмий ва амалий жиҳатдан бутунлай йўқ қилинди.

     Сўнгги 15 йил ичида дунёда - CrossFit ривожланиши ва оммалашиши туфайли фитнес спорт тури оғир атлетика машқларининг инсон саломатлигига бўлган афзалликларига кўпроқ эътибор қарата бошлади.

     Оғир атлетика бугунга келиб анча оммалашгани аниқ, чунки у:

     - куч, тезлик, мослашувчанлик, чидамлилик, эпчилликни ҳар томонлама ривожлантиради;

     - организмнинг юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларининг фунционаллигини ривожлантиради;

     - танадаги барча мушаклар, бўғимлар ва лигаментларни мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Хўш, ким оғир атлетика билан шуғулланиши мумкин? Жавоб оддий - деярли ҳамма.

    Машғулотларни бошлашдан олдин нима қилиш керак?

    Оғир атлетикани бошлашдан олдин, тиббий кўрикдан ўтишни маслаҳат берган бўлардик. Бу, айниқса, танаси доимий равишда ўсиб борадиган ва шаклланадиган болалар ва ўсмирлар учун жуда муҳимдир.

    Ҳеч кимга сир эмаски, машғулотларни бошлаш учун мураббий ва штанга керак. Шундай экан, мураббий танлашга масъулият билан ёндашиш керак. Бунинг учун баъзи муҳим мезонларни ҳисобга олиш керак. Сизнинг мураббийингиз тегишли билим, тажриба ва мотивацияга эга бўлиши керак. Мураббийнинг шахсий фазилатлари, узлуксиз ўрганиш истаги ва унинг ҳаётдаги фалсафаси жуда муҳим ва ишлайди. У спортчи тўлиқ ишониши мумкин бўлган этакчи бўлиши керак.

    Оғир атлетикани бошлашдан олдин мақсадларингизни аниқлаб олишингиз керак:

    - халқаро майдонда энг юқори натижаларга эришиш;

    - куч ва қувватни ривожлантириш;

    - машқлар техникасини ўрганиш ва такомиллаштириш.

    Албатта, бу ерда сизга мураббий ёрдам беради. Машғулотларни оғир ва мураккаб машқлар билан эмас, балки мослашувчан ва мувофиқлаштирилган оддий синовлар билан бошлашингиз керак. Оддий машқлар сизга бошланғич қобилиятингизни баҳолаш ва дастлабки ўқув дастурингизни яратиш учун керак бўлади. Оғир атлетика бўйича энг машҳур ва энг оддий бошланғич машқ бу тепага чўзилиш ва узунликка сакраш бўлиб, кўпчилик янги бошловчилар буни умуман тўғри бажара олишмайди. Муҳим жиҳат шуки, кучнинг бунга умуман алоқаси йўқ.

    Баъзида одамлар оғир атлетика билан шуғулланишни хоҳлайдию, лекин мураббий топишга қийналишади. Бундай ҳолатда, онлайн машғулотларга эътибор қаратишади. 
    Машғулотларни энди бошлаган пайтингизда мураббийнинг "оғир атлетика луғати" чалкаш туюлиши мумкин. Аммо ташвишланманг, сиз буни жуда тез ўзлаштирасиз. Бутун машғулот жараёни муайян босқичлардан (ҳафта, ой ёки йил) иборат бўлади, улар давомида сиз қисқа муддатли ва узоқ муддатли мақсад ва вазифаларга эришишингиз мумкин: ўқув машқлари ва уларнинг босқичлари, куч, мослашувчанлик ва бошқа жисмоний фазилатларни ривожлантириш.

    Оғир атлетика бўйича барча машқлар шартли равишда тўрт гуруҳга бўлинади: 
1. умумий машқлар
2. махсус машқлар
3. ёрдамчи машқлар
4. мусобақа машқлари;

 

Манба: torokhtiy.com



новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1