График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мақолалар

« Back

Оғир атлетикачилар ҳаётидаги 10 та қийинчиликлар ва камчиликлар:  10.06.2022 14:56

Ушбу мақолада биз оғир атлетика билан мунтазам шуғулланадиган спортчиларнинг асосий шикоятларини тўпладик ва сизни бу қийинчиликлардан огоҳлантирмоқчимиз. Бу мақолани ўқиганингиздан сўнг, оғир атлетика билан шуғулланиш фикридан қайтиб қолмайсиз деб умид қиламиз.

1.  Сизга уйдаги овқатлар қаерга йўқолиб қолаётганлиги ҳақида саволлар кўп берилишни бошлайди;

2.  Доимий равишда ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланасиз, чунки пасспортингиздаги 16 ёшли суратингиз ҳозирги ҳолатингизга умуман мос келмайди;

3.  Ҳамма бирданига, қўли кўксида саломлашадиган бўлиб қолади;

4.  Елкангиз ва кўкрагингиздаги оғриқлар азоб берса ҳам эътибор бермасликка ҳаракат қилинг, чунки уларни ҳали кўп марта эшик ромларига уриб оласиз;

5.  Кимнидир босиб ўтиб кетиш жуда қўрқинчли бўлса керак, шунинг учун эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишингизни тавсия қиламиз;

6.  Ҳар бир нотўғри ҳаракат - янги кийим сотиб олишингизга олиб келади;

7.  Мунтазам равишда уйни кўтаришим мумкин деб ўйлаб бошлайсиз ва ҳатто буни қилишга бир неча марта уриниб ҳам кўрасиз;

8.  Танангизнинг катталиги туфайли бошингиз кичик (кулгули) бўлиб кўринади;

9.  Ҳар доим кўпроқ нарса кўтаришни хоҳлайсиз;

10.  Танангизга ошуфта аёллар сони кескин ошиб кетади;
     

Ушбу рўйхат тўлиқ бўлиши кафолатланмайди, шунинг учун агар сиз оғир атлетика билан шуғулланишни хоҳласангиз, эҳтиёт бўлинг ва 7 марта ўйлаб кўринг. Аммо агар сиз ўзингизни ушбу спорт турига бағишлашга қарор қилсангиз, унда ушбу рўйхатни яна бир марта ўқинг, табассум қилинг ва машғулотни бошланг!

 

 

Манба: torokhtiy.com



новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1