График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мақолалар

« Back

Оғир атлетика бўйича вазн тоифалари тарихи  10.08.2022 15:03

Оғир атлетика спорт тури сифатида шаклланиб бориши ва халқаро мусобақалар ўтказилиши сабабли ушбу спорт билан профессионал шуғулланувчилар сони аста секин кўпайиб борган. Шу сабабли бошқа спорт турлари сингари спортчиларни тоифаларга ажратиш лозим эди. Аниқроғи спортчиларнинг тана вазнларига кўра гуруҳларга ажратилган. Аввалига 3та вазн тоифа эди - енгил вазн (-70кг), ўрта вазн(-80кг) ва оғир вазн(+80кг) тоифалари эди. Орадан вақт ўтиб вазнлар сони кўпайиб борган. 

Мисол учун: 1913 - 5та вазн тоифаси (ярим енгил (-60кг), енгил (-67.5кг), ўрта (-75кг), ярим оғир (-82.5кг) ва оғир (+82.5кг))

1947йил янги вазн тоифаси қўшилди - энг енгил вазн - 56кг

1951 йил эса оғир вазн тоифаларга ўзгартиришлар киритилди: 
-82.5кг -  ярим оғир 
-90кг - оғир 
+90кг - супер оғир вазн тоифалари

1969 йил (9та ВТ): -52 кг, -56 кг, -60 кг , -67.5 кг , -75 кг , -82.5 кг , -90 кг , -110 кг , +110 кг

1977 йил (10та ВТ) :   -52 кг, -56 кг, -60 кг , -67.5 кг , -75 кг , -82.5 кг , -90 кг ,-100кг, -110кг, +110 кг.

1983 йил аёллар оғир атлетикасида ҳам вазн тоифаларга бўлинди:
-44кг, -48кг, -52кг, -56кг, -60кг, -67.5кг ,-75кг, -82.5кг, +82.5 кг

1993 йил Мисрнинг Хургада шаҳрида IWF нинг ижроия қўмитасининг йиғилишида барча вазн тоифалар янгиланишини эълон қилишган. Унга кўра энди эркаклар -54 кг, -59 кг, -64 кг, -70 кг, -76 кг, -83 кг, -91 кг, -99 кг, -108 кг  ва +108 кг вазн тоифаларда, аёллар эса -46 кг, -50 кг, -54 кг, -59 кг, -64 кг, -70 кг, -76 кг, -83 кг ва +83кг вазн тоифаларда баҳслашади.

Орадан 5 йил ўтиб, 1998 йил Исроилнинг Рамат Ган шаҳрида IWF яна янги вазн тоифаларни эълон қилди. Эркаклар: -56кг, -62кг, -69кг, -77кг, -85кг, -94кг, -105кг ва +105 кг. Аёллар: -48кг, -53кг, -58кг, -63кг, -69кг, -75кг, +75 кг.

2016 йилга келиб гендер тенгликни таъминлаш мақсадида аёллар вазн тоифаларида -90кг ва +90кг қўшилда ва энди ВТ сони 8тага етказилди.

Ва ҳозирча охирги ўзгариш 2018 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган IWF ниниг навбатдаги конгрессида эълон қилинган. Унга кўра эркакларда ҳам аёлларда ҳам тенг 10тадан янги вазн тоифалари белгиланган ва Токио-2020 Олимпия Ўйинларида ушбу вазнлардан 7тасида спортчилар мусобақалашган.

 

Янги вазн тоифалари:

Эркаклар: -55кг, -61кг, -67кг, -73кг, -81кг, -89кг, -96кг, -102кг, -109кг, +109кг
Аёллар: -45кг, -49кг, -55кг, -59кг, -64кг, -71кг, -76кг, -81кг, -87кг, +87кг.

Токио-2020 учун танланган вазнлар:
Эркаклар:  -61кг, -67кг, -73кг, -81кг, -96кг, -109кг, +109кг
Аёллар:  -49кг, -55кг, -59кг, -64кг, -76кг, -87кг, +87кг 

Навбатдаги Олимпиада Париж-2024 учун эса 5тадан вазн қолди.

Париж-2024 ўйинларига янги ёналишларнинг қошилиши натижасида оғир атлетикада ёлланмалар сони сезиларли тарзда камайган. 

Айтиб ўтганимиздек, оғир атлетика спорт турида 5 тадан эркаклар ва аёллар вазнида ёзги Олимпия Ўйинлари медаллари учун кураш кечади.

Унда эркаклар: -61кг, -73кг, -89кг, -102кг, +102кг.
Аёллар:  -49кг, -59кг, -71кг, -81кг, +81кг.

Вазн тоифаларининг қисқариши ва номутаносиблиги бошқа давлатлар қатори мамлакатимиз олимпиячиларининг кўрсаткичларига, медаллар учун асосий даъвогарлик қиладиган спорт турларидаги кўзланган мақсадларнинг янада мураккаблик касб этишига олиб келмоқда. Бироқ шундай вазиятда ҳам Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси аъзолари ҳамда мамлакатимиз терма жамоаси мураббийлар кенгаши томонидан Париж-2024 ўйинларига тайёргарликни самарали олиб бориш бўйича режали ишлар олиб борилмоқда.

Маълумотлар IWF веб-сайти архивидан олинган.

 

  Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати



новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1