График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мақолалар

« Back

ЭКДИСТЕРОН НИМА?  22.06.2022 14:49

Экдистероидлар ҳашаротлар андрогенлари бўлган гормонлар синфи ҳисобланади. Эслатиб ўтиш жоизки, андрогенлар эркакларнинг репродуктив тизимининг ривожланиши ва сақланишига таъсир қилувчи гормонларни ўз ичига олади. Энг фаол андроген - бу ҳаммага машҳур тестостерондир. Экдистероидлар структуравий жиҳатдан ушбу гормонга ўхшайди ва ҳашаротлардаги энг фаол тестостеронга ўхшаш бирикма ҳисобланади.
  Шунингдек, экдистероидлар кўплаб ўсимликларда мавжуд, аммо уларнинг таркиби биологик фаоллик учун етарли эмас. Ушбу моддаларнинг ўсимликлардаги вазифаси йиртқичларни қайтаришдир. Биологик фаол экдистероидларга бой озиқ-овқатларга исмалоқ, қуиноа, шампигнон ва бошқалар киради. Айтганча, энг фаол ўсимлик экдистероиди ҳам экдистерондир.

Спортчилар учун экдистероннинг фойдалари   
Қизиғи шундаки, бу модда кўп йиллардан бери мавжуд. Шу билан бирга, экдистероннинг таъсирлари ҳайвонларнинг ҳар хил турлари: каламушлар, сичқонлар, беданалар ва қорамолларда ўрганилди. Ушбу тадқиқотларда ҳақиқатан ҳам организм учун фойдали бўлган бир нечта фармакологик таъсирлар аниқланди.
         Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАДА) фақат битта тадқиқот маълумотларига асосланиб, экдистеронни 2021-йилги мониторинг дастурига киритди. Бироқ, тадқиқот давомийлиги (10 ҳафта), иштирокчиларни танлаш (46 киши) ва тана таркибини баҳолаш усули ("олтин стандарт" бўлмаган биоимпеданс таҳлили) " Ҳа, экдистерон инсон учун фойдали" дейишга асос бўлмайди.
    Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, олимлар ҳам, ушбу қўшимчани ишлатадиган спортчилар ҳам ҳали бир фикрга келиша олишмади. “У ишлайдими ёки йўқми”, бу ҳали ҳам сўроқ остида.  Олимпия оғир атлетикачилари учун эса ҳатто қанча дозада ва қанча муддат қабул қилиш мумкинлиги ҳақида ягона фикр мавжуд эмас.
    Сал кам 1000 та тажрибада ўрганилган креатин моноҳидратидан фарқли ўлароқ, экдистерон фақатгина бир нечта тестларда ўрганилган холос. Хулоса шундан иборатки, биз кейинги тадқиқотларни кутишимиз керак.



 

Манба: Torokhtiy.com



новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1