График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мақолалар

« Back

Оммавий спортни ривожлантирмай туриб, янги марралар ҳақида гапиришга ҳали эрта...  12.04.2022 18:00

Муваффақиятнинг илк одими ташаббусдан бошланади. Унга хайрихоҳлик фақат чапак чалишдан иборат бўлмай, масаланинг моҳиятини қалбан ҳис этган тарзда ёндашилса, натижа юз кўрсатади.

2019 йилнинг 19 мартида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмади. Бешта муҳим ташаббус доирасида китобхонликдан инновацион технологияларгача бўлган жараёнларда ёш-ёш талантлар кашф этилди. Давлатимиз, ҳомийлар томонидан рағбатлантирилди. Юзлаб оилаларга қувонч кириб борди.

Маълумки, бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Уч йил муқаддам диёримизда 12 мингдан зиёд спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси мақтагулик эмасди. Таассуфки, ҳисоботлардаги рақамлар билан амалдаги кўрсаткичлар тўғри келмасди. Оддий умум таълим масканларидагина эмас, спортга ихтисослашган мактабларда ҳам машғулот ўтказиш учун спорт инвентарларнинг етарлимаслиги муаммолар кетидан муаммоларни пайдо бўлишига олиб келарди.

Бугун-чи? Бугун вазият бутунлай янгича кўринишни олди. Давлатимиз томонидан энг аввало болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан таъминлашга жиддий аҳамият қаратила бошланди. Чунки, эртага терма жамоаларга номзод бўладиган ёшлар аввало маҳаллалардан, кейин болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидан етишиб чиқади.

Аҳамиятли жиҳати, 2021 йилга келиб давлат дастури асосида мамлакатимиздаги мавжуд 7 382 та умумтаълим мактаблари қисман ўйин спорт турлари жиҳозлари билан таъминланди.

230 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг бокс тўгараклари эса энг зарур бокс анжомларига эга бўлди. Лекин бу мавжуд вазият тўла-тўкис ижобий ҳал этилди, дегани эмас.

Ўтган йиллар давомида ўтказилган кўплаб оммавий спорт тадбирлари, лойиҳалар натижасида юртимизда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи умумий аҳоли сони 4,8 миллион нафардан 5,6 миллион нафарга ошди.

ҲАЛИ ЭРТА...

Аммо, жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз доврўғини юксалтирадиган матонатли спортчиларни тарбиялаш, саралаш ва селекция тизими самарали кечяпти, дейишимизга ҳали эрта. Зотан, оммавий спортни ривожлантирмай, унинг моддий техник базасини мустаҳкамламай туриб, янги марралар ҳақида гапиришга бироз вақт бор.

Ёшларимизни ҳар бир туман ва шаҳарда мавжуд бўлган спорт-таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида қамраб олиш имконияти мавжуд эмас. Спорт мактабларининг ҳар бири ўртача 1 000 - 1 500 нафар спортчи-ёшларга хизмат кўрсатиши мумкин, холос.

Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор айтиш мумкинки, юқорида таъкидлаган масалаларнинг тўла-тўкис ҳал этилишига мустаҳкам замин ҳозирлайди. Қолаверса, бу бундан уч йил муқаддам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг мантиқий давоми ҳамдир.

Қарор асосида маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминланиши ўнлаб Оксаналар, юзлаб Баҳодиру Улуғбеклар, Акбару Давлатларнинг маҳалла мусобақалари орқали катта спортга кириб келишига хизмат қилади.

Энг асосийси, беш босқичли оммавий спорт мусобақалари, уч босқичли умумреспублика спорт мусобақалари тизимининг жорий этилиши Янги Ўзбекистон ҳаётига катта спорт баҳори кириб келишини, оилаларга, ҳар бир инсон ҳаётига соғлом турмуш тарзи тамойиллари жо бўлишига олиб келадики. Бу – миллат саломатлиги, ҳар томонлама интеллектуал авлод вояга етишга замин ҳозирлайди.

Шаҳрулла МАҲМУДОВ,

Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари



новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1