График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мақолалар

« Back

Оғир атлетикада инсон неча ёшида чемпионлик камолотига эришиши мумкин?  06.04.2022 09:00

Биласизми, оғир атлетика спорт тури билан шуғулланишни истайдиганлар ёки ушбу спорт турига қизиқадиганлар томонидан энг кўп бериладиган саволлар нималигини?

Бугун шу ҳақда сўзламоқчимиз. Оғир атлетика машғулотларини қайси ёшдан ва қачон бошлаш зарарсиз? Спортчи қайси ёшда ўзининг энг яхши натижасини кўрсата олади? Профессионал маҳорат даражасига эришиш учун қанча вақт кетади? Оғир атлетика спорти билан неча ёшга қадар шуғулланиш мумкин?

Албатта, бу мавзуларнинг ҳар бири қизиқарли. Унинг кенг қамровли эканлигини инобатга олган ҳолда улардан бири ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Халқаро майдондаги амалий тажриба шуни кўрсатадики, оғир атлетикачилар ҳар қандай ёшда, айниқса 17 ёшдан 35 ёшгача бўлган даврда юқори жаҳон даражасидаги натижаларга эриша оладилар. Чунки ҳамма нарса машғулотлар бошланган ёшга, спортчининг истеъдодига, машғулот давомийлигига, тайёргарлик мактабига боғлиқ.

Қуйида сўнгги тўртта Олимпия ўйинлари ғолиби бўлган турли жинсдаги жаҳон тоифасидаги оғир вазнли спортчиларнинг ёш чегаралари келтирилган (1 ва 2-расм).

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, сўнгги тўртта Олимпия ўйинларининг барча медаль совриндорларининг 66,5 фоизи ўртача ёши 24 - 27, 22 фоизи 20 - 23, 8,0 фоизи 28 - 31 ёшни ташкил этган. Спортчиларнинг атиги 4,0 фоизи 32 ёшдан 39 ёшгача ва ғолиблар орасида фақат 3,0% спортчилар 17 дан 19 ёш оралиғида бўлган.

Шундай қилиб, эркак оғир атлетикачилар ўртасида Олимпия ўйинлари совриндорлари орасида ёш чегараларининг ўртача гуруҳ кўрсаткичлари 23-28 ёшни ташкил этади ва бу кўрсаткич сўнгги 40 йил ичида деярли ўзгаришсиз келмоқда.

Аёл оғир атлетикачилар орасида эса бу ҳолат бошқача тенденцияда кўриниш олган. Олимпия ўйинларида совриндор бўлган оғир атлетикачиларнинг аксарияти (53,0%) 20-23 ёшда, 26,0 фоизи  24-27, 11,0 фоизи 28-31, 8,0 % 17 - 19 ва 2,0 % 32 - 39 ёшни ташкил этмоқда.

Турли жинсдаги спортчилар ўртасидаги Олимпия ўйинлари чемпионларининг ўртача гуруҳ ёши юқорида биз кўриб чиққан ёш тоифалари доирасида.

Шу билан бирга, замонамизнинг баъзи машҳур спортчиларш белгиланган ёш чегараларидан ошиб кетишган ва рекорд натижаларни қайд этганлиги ҳам алоҳида мавзу.

Масалан, хитойлик оғир атлетикачи Лун Синсюан 18 ёшида ХХIХ Олимпия ўйинлари чемпиони, россиялик Зарема Касаева эса 17 ёшида XXVIII Олимпия ўйинлари совриндори бўлган. Туркиялик оғир атлетикачи Халил Мутлу 31 ёшида XXVIII Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган бўлса, колумбиялик Мабел Мосқуера 35 ёшида ушбу Олимпиада совриндори бўлган.

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган 31- Олимпия ўйинларида колумбиялик спортчи Оскар Фигероа 33 ёшида 62 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони, 31 ёшлик япониялик спортчи Хироми Мияке аёллар ўртасида 48 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза соҳиби бўлди. 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида эса Мисрлик 18 ёшли спортчи худди шундай натижани қайд этди.

Бу тенденция, албатта, бизга энг юқори Олимпия натижаларига эришиш учун энг қулай ёш чегаралари мавжудлигини айтади. Аммо шу билан бирга, намунавий хусусиятлардан ташқарида бўлган истиснолар мавжуд, асосий нарса истак ва орзу эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Энг эътиборлиси, оғир атлетика спорт тури билан инсон кичик ёшидан бошлаб шуғулланиши мумкинки, бу, кўникмалар ва юкламалар мутаносиблиги, шарт-шароит ҳамда ҳоҳишнинг тенглигида амалга ошади.

Бизни кузатишда давом этинг.

Манба:torokhtiy.com

Ўзбекистон оғир атлетика

Федерацияси Матбуот хизмати



новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1