График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мақолалар

« Back

Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмалари қандай тақсимланади?  04.04.2022 09:00

Хабарингиз бор, ўтган 2021 йилнинг декабрь ойида Халқаро оғир атлетика федерациясининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган конгрессида оғир атлетика спорт турини ривожлантириш доирасида кўплаб масалалар муҳокама қилинганди.

Kongress (4)

Улардан энг муҳими, 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига мамлакакатларни саралаш тизими эди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро Олимпия Қўмитаси Халқаро оғир атлетика федерацияси олдига вазн тоифалар ва иштирокчилар сонига бир қатор талабларни қўйган. Бунга асосий сабаб, Олимпия ўйинларида спорт дастурланинг кейгайиши, телетрансляцияга босим ва асосийси допинг билан бўлган муаммолар, деб кўрсатилган.

Ушбу мақолада Париж-2024 Олимпия ўйинларига саралаш тизимининг асосий нуқталарини кўриб чиқамиз.

Вазн тоифалар.

Келинг, Олимпия ўйинларидаги энг муҳим нарсадан бошлайлик.  Париж-2024 баҳсларида эркаклар ва ёллар 5 та вазн тоифасида курашишади.

Эркаклар: 61,  73,  89, 102,  +102.

Аёллар:  49, 59, 71,  81, +81.

nc

Айтиш лозим, бунганча оғир атлетика бўйича кўплаб мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ходимлари узоқ вақтдан бери оғир атлетикадаги вазн тоифалари қандай тақсимланиши вариантларини муҳокама қилишди. Турли халқларнинг антропометриясидаги хусусиятлар ва фарқларни муҳокама қилишди ва IWF нимага келиши ҳақида ўзларининг тахминларини билдиришди. Аммо мўжиза содир бўлмади: тоифалар бироз аралашиб, 7 дан 5 га қисқартирилди. Такидлаб ўтиш жоизки, шунга ўхшаш амалиёт бошқа Олимпия спорт турларида ҳам мавжуд. Масалан, бадиий гимнастика бўйича жаҳон ва Европа чемпионатларида спортчилар 5та йўналиш: ҳалқа, арқон, лента, тўп ва калтаклар бўйича беллашадилар. Лекин Олимпия дастурида улардан 4 таси бор ва ҳар бир Олимпия циклида битта йўналиш камаяди.

Албатта, бу вазн тоифаларига мос келадиганлар ҳам, Олимпиада мусобақасидан четда қоладиганлар ҳам бўлади. Ўз-ўзидан вазн тоифаларининг қисқариши танловни янада қаттиқроқ ва рақобатбардош қилади.

 

Квоталарни (лицензияларни) тақсимлаш қуйидагича бўлади.

Спортчиларнинг умумий сони 120 нафардан, эркаклар ва аёллардан 60 нафардан иборат бўлади.

Улардан 55 нафар спортчи лицензияни қўлга киритиши мумкин, 4 нафар (2 нафар эркак ва аёл) квотани Франция терма жамоаси (Олимпиада ўйинлари мезбони) олади ва яна 3 та квота универсал бўлади. Яъни, улар Халқаро Олимпия ўйинлари томонидан тақсимланади.

Бир давлатдан қатнашувчиларнинг максимал сони ҳар бир жинсдан 3 нафар спортчидан иборат. Бир вазн тоифасида ҳар бир мамлакатдан фақат битта спортчи иштирок этиши мумкин.

Бир мамлакатдан спортчи ютган квота (лицензия) номинал ҳисобланади. Қабул қилувчи давлатнинг (Франция) квоталари мамлакатнинг ихтиёрига кўра тақсимланади.

Олимпия саралаш рейтинги қуйидагича тузилади.

IWF ўз веб-сайтида 2024 йилги Париж Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган вазн тоифаларида иштирок этувчи барча иштирокчиларнинг иккикураш натижалари рейтингини эълон қилади.

Олимпия ўйинларининг саралаш рейтинги қуйидаги халқаро мусобақалар натижаларига кўра тузилади:

1)2022-2024 йиллардаги барча қитъа чемпионатлари (Африка, Осиё, Европа, Океания, Пан Америка) рейтинг даврида ўтказилиши шарти билан тан олинган.

2)Жаҳон чемпионати 2022-2023 йиллар.

3) 2023 йилги барча қитъа чемпионатлари.

4) IWF Жаҳон Кубоги-2024

Икки ёки ундан ортиқ спортчи бир хил вазн тоифасида бир хил балл тўплаган тақдирда, агар керак бўлса, бу қарорни қабул қилиш учун Гринвич вақти (ГМТ) дан фойдаланган ҳолда, улар биринчи бўлиб баллни қўлга киритиш тартиби бўйича тартибланиши керак.

Саралаш босқичи якунида Париж-2024 Олимпиада ўйинларида ҳар бир вазн тоифасида тўққизта (9) энг юқори рейтингни қўлга киритган спортчилар квоталар учун ажратилади.

Агар улардан бири 2024 йилги IWF жаҳон кубоги ғалабаси туфайли квотали ўринни олган спортчи бўлса, кейинги ўринни эгаллаган спортчига квотали жой ажратилади.

 

Агар спортчи бир нечта вазн тоифасида кучли тўққизта (9) ўринга кирса, у ҳолда спортчининг МОҚ ва Миллий оғир атлетика федерацияси билан келишилган ҳолда   IWFга ушбу спортчи қайси вазн тоифасида Олимпиада ўйинларида қатнашишини эълон қилади, Шундан сўнг спортчи бошқа вазн тоифалари рейтингидан четлаштирилади. Энди 102 ва +102 эркалар ва 81 ва +81 аёллар учун турли тоифаларда очко тўплаш ва шу орқали ўзини Олимпиадага бориш имкониятларини кафотлайди.

Париж олимпия ўйинларига саралаш даври 2022 йил 1 июлда бошланади ва 2024 йил 28 майга қадар давом этади.

Олимпия вазн тоифасида 2024 йилги IWF Жаҳон кубоги ғолиблари квотага эга бўлади. Агар ўша мамлакатнинг бошқа спортчиси ушбу вазн тоифасида аллақачон квотага эга бўлса, ўша спортчи автоматик тарзда рейтингдан четлаштирилади.

Олимпия ўйинларида мамлакатларнинг имкон қадар кенгроқ вакиллик қилишига эришиш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланган ҳолда континентал мусобақаларда (Африка, Осиё, Эвропа, Океания, Пан Америка)қўшимча  квоталар (лицензиялар) ўйналинади:

Бир мамлакат энг кўп иккита (2) квота ўрнини олиши мумкин, битта (1) эркак ва битта (1) аёл.

Бир жинс учун энг паст умумий ўрин фоизига эга бўлган қитъа федерацияларига устунлик берилади.(бундай квота ўринлари фақат ҳеч қандай вазн тоифасида ушбу жинс учун квота ўринларини олмаган мамлакатларга берилиши мумкин.)

Ушбу бўлимнинг олдинги бандларида белгиланган чегаралар доирасида барча вазн тоифаларида энг юқори ўринни эгаллаган спортчига квотали жой ажратилиши керак.

4)агарда икки ёки ундан ортиқ спортчининг барча вазн тоифалари бўйича саралаш баҳсларида  рейтинги бир хил бўлса, ажратилган квота ўринларининг энг кам фоизини олган федерация спортчисига квота ажратилиши керак.

5)Агар бирор сабабга кўра квота олган спортчи Олимпия ўйинларида иштирок эта олмаса, бу рейтингда кейинги ўринда жойлашган спортчига ўтказилади.

Эркаклар ва аёллар учун жами: 5 тадан вазн тоифаси, 60 нафардан иштирокчи, ҳар бир мамлакатга 3 нафар спортчи, бир вазн тоифасида 1 нафар спортчига ўрин ажратилади.

XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: torokhtiy.com

Ўзбекистон оғир атлетика

Федерацияси матбуот хизамати.



новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1