График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мақолалар

« Back

Оғир атлетика бўйича биринчи Осиёлик уч карра Олимпиада чемпиони  29.03.2022 09:00

Олимпия ўйинлари тарихидаги энг машҳур ва муросасиз кечган оғир атлетика мусобақасининг ғолиби дисквалификация қилингандан сўнг, мусобақа қоидаларга зид ўтган, деб топилди.

 

РИО-2016 Олимпия ўйинларида 77 кг вазн тоифасида ўзининг сўнгги 3-чи уринишида хитойлик фаворит Лю Сяожунни доғда қолдириб, жаҳон рекордини янгилаган қозоғистонлик Нижат Раҳимов 8 йилга дисквалификация қилинди ва 2016 йилнинг март ойидан бери эришган барча натижалари бекор қилинди.

c9dc9953ab0f4193806c23e6e7d1165f

Спорт арбитраж суди қарорига кўра, у Рио ўйинларига таёйргарлик жараёнида "тоза" спортчи билан допинг учун топширган анализ намуналарини 3 марта алмаштирган.

Лю энди 2-чи ўриндан 1-ўринга кўтарилиши керак. Бу эса уни 3 карра Олимпия чемпиони бўлган 4 спортчи(грециялик Пиррос Димас, грузиялик Какҳи Кахиашвили ва икки туркиялик спортчилар- Ҳалил Мутлу ва Наим Сулаймонўғли) билан бир қаторга қўяди.

Лондон-2012да ғалаба қозонган ва ўтган йили 37 ёшида Токио-2020да 81 кг вазн тоифасида чемпион бўлиб оғир атлетика бўйича энг кекса Олимпиада олтин медалига сазовор бўлган Лю энди 3 карра Олимпия чемпионига айланган биринчи осиёлик оғир атлетикачига айланди.

662942783_277151717_546474333336348_6361690311197404159_n

Уч карра Олимпиада чемпиони Лю Лю Сяожун  ©LUXIAOJUNBARBELL

РИО-2016 да 4-чи ўринни эгаллаган таиландлик Чатупҳум Чиннавонг(Лондон-2012 да ҳам 4-чи ўрин соҳиби) бронза қўлга киритган бўлса, мисрлик Муҳаммад Эҳаб бронзадан кумушга кўтарилди.

Қайта тақсимлаш жараёни бир неча босқичларда ўтади ва Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) маълумотларига кўра, бу йил якунланиши ёки 2024 йилгача давом этиши мумкин.

Эҳаб Риода Раҳимовнинг бир уринишдан иккинчисига 12 килограммга оширганини ишонмай қараб турди ва кейин “Умид қиламанки, бу 100 фоиз тоза мусобақа бўлди”, деди.

Раҳимовнинг қонунбузарликлари Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАДА) томонидан 2017 йилда бошланган ва намуналарни алмаштиришга қаратилган “Ўқ операсияси”("Оператион Арроw" ) текшируви давомида фош бўлди.

У 2016 йилнинг 15 март, 10 июнь ва 16 июль кунлари бошқа бировнинг намунасини тақдим этгани маълум бўлди, охирги воқеа унинг шов-шувли чиқишидан атиги 25 кун олдин содир бўлган.

28 ёшли Раҳимов дастлаб ўзи тўғилиб ўсган Озарбайжон шарафини ҳимоя қилган.

У 2013 йилда охандролон ва туринабол учун танловдан ташқари ижобий натижа берганидан кейин икки йилга дисквалификация қилинганди.

2015 йил сентабрь ойида у мусобақага қайтганида, Қозоғистон номидан қатнашди ва Риодаги ғайриоддий, жами 379 килограмм натижа кўрсатди. Бу, охирги энг яхши кўрсаткичидан 39 килограммга, бутун фаолиятидаги энг яхши натижасидан эса 35 килограммга кўп эди.

Ўшандан бери Раҳимовнинг энг яхши кўрсаткичи 2019 йилда, Беларусда 344 кг билан Александр кубогини қўлга киритган ва охирги халқаро мусобақаси 2019 йил декабрь ойида Қатар кубогида бўлган.

Халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF) учун барча антидопинг таҳлилларини амалга оширувчи Халқаро тест агентлиги ўз баёнотида CASнинг Раҳимовни тақиқлаш ва натижаларини дисквалификация қилиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашини айтди.



новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1