График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мақолалар

« Back

Арнольда Спорт Фестивалидаги рекорд  28.03.2022 09:00

 

"Америкалик оғир атлетикачилар Огаё штатининг Колумбус шаҳрида кўтарилган килограммлар бўйича эмас, балки иштирокчилар сони кўплиги бўйича жаҳон рекордларини ўрнатишди" дея хабар беради insidethegames.biz портали

Aрнольд Спорт Фестивали оғир атлетика спорт тури бўйича ўтган халқаро мусобақалар орасида энг кўп иштирокчини жамлаган энг йирик чемпионат сифатида тарихдан жой олди.

View+from+platform

Колумбусдаги Арнолд оғир атлетика чемпионатига келган томошабинлар  ©USAW

Ушбу чемпионат 5 кун давомида еттита мусобақа майдончасида 1866 нафар спортчи, 144 нафар техник ходим ва рекорд миқдордаги шарҳловчилар, ассистентларнинг бевосита иштирокида бўлиб ўтди.

-Бу дунёдаги биринчи еттита платформали мусобақа бўлиб, COVID-19дан кейинги энг катта спорт тадбири бўлгани учун кўплаб спортчилар, мутахассислар, мураббийлар, ҳакамлар ушбу оламшумул мусобақанинг бир қисми бўлишни исташди. Шунинг учун ҳам улар бажонидил уннинг шов-шувли дастурларида, жараёнида қатнашишди - деди Фил Эндрюс, AҚШ  оғир атлетика федерацияси бош директори.

Мусобақаларни ўтказиш, спортчиларнинг натижаларини баҳолаб бориш учун Колумбусга етиб келган ҳакамларнинг учун олган иш иш ҳақи чемпионат давомида меҳмонхона ҳаражатларига етмаса-да улар оғир атлетикага бўлган чексиз ҳурмати ва муҳаббатлари учун ўз ёнларидан қўшимча маблағ сарфлаб меҳнат қилишди.

Pedro+and+Sally+Columbus

Колумбусдаги мусобақа директорлари Салли Ван де Уотер ва Жоанна Жонс  ©USAW

Токио-2020 Олимпиадасининг шарҳловчиси Жоанна Жонс билан Колумбусдаги мусобақа директори Салли Ван де Уотер мазкур мусобақалар жараёнида қатнашиш асносида оғир атлетика спорт тури ҳакамилгига кириб келишлари тўғрисидаги хотираларини эслашди:

 “Оғир атлетикада мутахассис бўлиш ўз йўлига, лекин профессионал ҳакам бўлиш учун нафақат маблағ, балки чидам, билим, сабр зарур бўлади инсонда. Биргина бизга бугунги даражамизга эришиш учун нақд 10 йил керак бўлди. Бунинг барчасига биз оғир атлетикани яхши кўрганимиз учун эришдик, шунинг учун ҳам, гарчи маблағ етарли бўлмаса-да биз шу ерда, ажойиб мусобақадамиз”, дейишди улар.

Эндрюнинг мухбирларга берган малумотига кўра, барча еттита мусобақа платформаси  ҳамда машғулот зали ва шуғулланиш майдончалари ҳаммаси бўлиб 69 та платформа бир вақтнинг ўзида фойдаланилган.

Мусобақаларнинг қайноқ жараёнида ҳакамлар етишмай қолганлиги туфайли ёрдам бериш учун уч карра Олимпиада ғолиби, айни пайтда AҚШ оғир атлетика техник директори Пиррос Димас ва мусобақа ижроия директори Майк Гаттони жалб қилишга тўгри келди. Майк битта платформага чиқди ва Пиррос 89 кг вазндаги "Н" гуруҳида марказий ҳакам бўлди."Н" гуруҳлари оғир атлетикада ғайриоддий, аммо бу мусобақа кўламини юқори даражага олиб чиқди. Каттароқ мусобақалар A гуруҳидан D гуруҳигача етиб бориши мумкин, яъни агар битта вазн тоифасида кўплаб иштирокчилар бўлса улар кейинги гуруҳга ўтади. Одатда ҳар бир гуруҳда 12 нафар спортчи қатнашади. Колумбдаги Селест марказида 64 кг вазндаги аёллар О гуруҳигача тушиб кетишди, сабаби ушбу вазн тоифасида 194 нафар атлет иштирок этди. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаганди.

 

Pyrros+referee

Уч карра Олимпиада ғолиби, AҚШ оғир атлетика техник директори Пиррос Димас © USAW

-1971 йили Пенсилвания штатининг Ёрк шаҳридаги AҚШ миллий чемпионатида қатнашганимни яхши эслайман. Ўшанда у ерда 59 нафар спортчи бор эди. Бугун Арнольд чемпионатидаги супалар сони, иштирокчилар сонига қараб, эсим оғиб қолай, деяпти. У пайтлари  тош кўтариш мусобақаларида аёллар расман қатнашмасди. Оғир атлетика бошқа олам эди дейди AҚШ шарафини учта Олимпия ўйинларида ҳимоя қилган ва 1960-1980 йилларда кўп карра миллий чемпионатларда ғолиб бўлган Фред Лоу.

Шу ўринда айтиш жоизки, Aрнольд Шварценеггер томонидан 1989 йилда ташкил этилган ва ўша пайтдан бери Колумбусда ўтказиладиган Aрнольд Спорц фестивали 35 та спорт тури  ҳамда кўнгилочар ўйинларни қамраб олган. Оғир атлетика мусобақалари эса унинг бир қисми, асосий йўналиши ҳисобланади.

Мазкур тарихий фестивал тизимида оғир атлетика мусобақаларини ўтказилиши ўзига хос тарихга эга. Гап шундаки, Голливуд юлдузи 1971 йилда Колумбусда бўлиб ўтган Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионатини томоша қилиш жараёнида ҳамда спорт тадбирлари, ғолибларни тақдирлаш, табриклаш пайтида у оғир атлетика бўйича антиқа мусобақа ташкил этишга ваъда берганди.

Провардида айтмоқ керакки, бундай мусобақалар, кутилган ва кутилмаган ҳаяжонларга бой оғир атлетика баҳсларининг бутун қамровини ҳис этиш учун энг аввало уни кузатиш, ундар иштирок этиш ва албатта қалбан ҳис этмоқ лозим.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси

Матбуот хизмати.



новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1