График работы:
Пн-Пт 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Г.Ташкент Чиланзарский район Массив Алмазар №15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Новости

« Back

Владимир Назлимов: Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” 08.08.2020 22:02

Бугун эса спорт соҳасида улкан тажрибага эга бўлган, қиличбозлик бўйича 3 карра Олимпия ўйинлари чемпиони, россиялик Владимир Назлимов иштирокида “Соҳада юқори натижаларга эришиш учун спортчилар захирасини тайёрлаш тизими” мавзусида онлайн вебинар ташкил қилинди. Эътиборлиси, мазкур вебинар терма жамоаларимиз мураббий ва селекционерлари учун ўтказилиб, унда барча спорт турларида етакчи мутахассислар қатнашди. Тадбирни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети профессорлари Лев Югай ва Фикрат Керимов каби мутахассислар, спорт фахрийлари кузатиб боришди.

Владимир Назлимов ўз нутқида бой тажрибасидан ҳикоялар айтиб, йиллар давомида жамланган билимлари билан ўртоқлашди. Табиийки, бунда спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш ҳақидаги мавзулар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

“Мен мураббийларни ўз ҳикояларим билан ажаблантира оламан, деб ўйламайман. Бугунги кунда терма жамоаларда улкан тажрибага эга мураббийлар тўпланган. Шундай бўлсада Сизларга аввалги вақтлардаги тизим, бизнинг давримизда спортчилар қандай машқ қилишгани ҳақида бир оз гапириб бераман. У пайтдаги тайёргарлик ўзига хос бўлган. Машғулотларнинг илк кунлариданоқ мураббийларимиз натижага эътибор қаратишган”.

Сўз ўрнида Владимир Аливерович Ўзбекистонда қиличбозлик ва унинг ривожи хусусида ҳам тўхталиб ўтди:

“Ўзбек қиличбозлиги аввалдан истеъдодларга бой бўлган. Ўзбекистонда қиличбозлик базасида машғулотлар учун барча керакли нарсалар мавжуд, шароитлар тўлиқ яратилган. Мен кўп мамлакатлардан бўлганман ва кузатувларимдан айтишим мумкинки, Ўзбекистонда ҳатто Россияда йўқ бепул таълим тизими бор. Айниқса, яккакураш спорт турлари жуда ривожланган. Шуни таъкидлашни истардимки, мамлакат Президенти спортни барча тузилмалар бўйича ривожлантиришда ажойиб иш олиб бормоқда. Ўзбекистонда спорт соҳасини ривожлантириш бўйича бошланган тизимни давом эттириш имконияти мавжуд. Бунда фақат натижани кўзлаш қолди холос”.

Мутахассис нутқи давомида натижага эришиш учун компонентнинг муҳим таркибий қисмларини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Жамоада бир хил ўйлайдиган, бир мақсад сари олға юрадиган, ўз спортчиси учун ниманидир қурбон қила оладиган, жипслашган, мотивация бера оладиган мураббийлар бўлиши керак. Бундан ташқари иш режасини тузиш ва унга қатъий риоя қилиш лозим. Ва энг муҳими – таъминот. Бунга моддий-техник база, шароитларни яратиш киради. Олимпиадада ғалаба қозониш учун қобилиятнинг ўзи камлик қилади. Яна озгина омад ҳам керак. Шуни айтишни истардимки, спортчиларни тайёрлашда эски тизим ҳали ҳам ишламоқда. Мураббийлар узоқ йиллар давомида бизга бой тажрибаларини қолдириб кетишган. Улардан кўп нарса олиш мумкин. Мураббийлигим бошида мен қўрққанман. Спортчиликда омадим келган-у, яхши мураббий бўла оламанми? Шундан қўрқдим. Кейин мураббийим: “Сен билан қилган ишимизни бажар”, – деди.

Маъруза сўнгида тажрибали мутахассис мураббийларимиз учун ўз маслаҳатларини берди.

“Ватанпарварлик атамасини ҳар ким ўзича тушунади. Қиличбоз йўлакка чиққанида унинг ортида мураббийи туради. Аввал айтиб ўтганимдек, мураббий – спортчининг ота-онаси. Ўз навбатида тренерлар спортчини тўғри тайёрлашлари, уларни ғалаба қозонишга ундашлари керак. Ва ҳатто мураббийи ёнида бўлмаса ҳам, спортчи бўш келмаслиги лозим. Бизнинг вақтимизда техника мотивация каби устувор бўлмаган. Жонли эмоция ҳали ҳам яхши таъсир кўрсатади. Спортчининг илҳомланиши учун мураббийнинг ўзи намуна бўлиши даркор. Агар ўз ишимизга масъулият билан ёндашсак, 3-5 йил ичида нафақат қиличбозлик, балки кўплаб спорт турлари янада юқори савияга чиқади, катта-катта натижаларга эришамиз. Бугун Ўзбекистонда Нукус қиличбозликда етакчилик қилади. Боиси мураббийлар шогирдлари олдига конкрет вазифа қўяди ва бу мақтовга сазовор. Шахсан ўзим Ўзбекистоннинг қиличбозликда қандай муваффақиятларга эришишини кўришни хоҳлайман. Чунки бу менинг иккинчи уйим”, – деди Владимир Назлимов.

Тадбир якунида МОҚ президенти, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳомнов вебинар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Меҳнатингиздан миннатдормиз, Владимир Аливерович. Ҳамкасблар, ҳозир ноқулай шароит ҳукмрон ва биз ўзаро тажриба алмашган ҳолда ишлашимиз керак. Карантин режими Сизларнинг методик даражангизни ошириш, ўз устингизда ишлаш, тажриба ўтказиш, янги нарсаларни ўрганиш учун имкониятдир. Ҳозир ҳам бутун дунёда қаттиқ рақобат бор. Кўп нарса мураббий ва спортчининг биргаликдаги ишига боғлиқ. Кимдир ривожланса, барча йўллар ғалабага олиб келади. Кучлилар ғалаба қозонади. Фақат олдинга ҳаракат қилиш керак. Муҳтарам Президентимиз спорт соҳасини ривожлантириш учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Биз эса давлатимиз раҳбарининг ишончини оқлашимиз лозим. Жуда эҳтиёткорлик билан, карантин қоидаларига риоя қилиб, бундан кейин ҳам ҳаракатланишимиз даркор. Пандемия билан боғлиқ вазият бизга хулоса чиқариш учун имконият берди”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Мулоқот сўнгида Владимир Аливерович вебинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтди ва вилоятдаги мутасаддилар учун ҳам шундай юқори даражадаги тадбирлар ташкил қилиш таклифи илгари сурилди.


новости
21 Сентября 2020
Oлимпия спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларини олдинда турган йирик комплекс мусобақалар Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича олиб борилаётган дастур давом этади
21 Сентября 2020
Бугун юртимизда Олимпия ҳаракати ва спорт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган мутахассислар Баҳромжон Газиев ва Мухторхон Ташходжаев таваллуд айёмларини нишонлашмоқда
20 Сентября 2020
Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев 42 ёшни қарши олмоқда. 
18 Сентября 2020
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасидаги фаолиятини давом эттирган ҳолда, туман ва шаҳарларда спортни оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича айни пайтдаги ҳолатни ўрганиб таҳлил қилмоқда
18 Сентября 2020
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах япон ҳукуматининг янги раҳбари билан мулоқот қилишни режалаштирмоқда
Руслан Нурудинов

Олимпийский Чемпион 2016 года. Чемпион мира 2013 года, двухкратный чемпион Азии (Пхёнтхэк 2012, Астана 2013) Весовая категория до 105 кг. 15 ноября 2014 года на Чемпионате мира в Алматы установил рекорд Азии в сумме, показав результат 432 кг. 

 

Гульноза Ахмадова

На 3 Азиатском кубке и юниорском чемпионате среди клубов 2014 года завоевала бронзовую медаль. В 2017 году на Чемпионате мира среди девушек заняла 2 место. На Азиатском юниорском чемпионате 2017 года поднялась на 3 ступеньку пьедестала почёта. Стала победительницей Азиатского чемпионата среди девушек 2017 года.

Улугбек Алимов

В 2012 году стал чемпионом Азии (Пхёнтхэк)  В 2013 году стал бронзовым призёром чемпионата мира (Вроцлав) В 2014 году завоевал бронзовую медаль Азиатских игр (Инчхон) В 2017 году на четвертых Исламских играх солидарности в Баку занял второе место. На пятых Азиатских играх в помещении (Ашхабад) завоевал серебро.

Александр Ли

3 место на чемпионате Азии среди юношей в 2016 году. В 2017 году на чемпионате мира среди юношей завоевал бронзовую медаль. На Азиатском юниорском чемпионате занял второе место. Победитель Азиатского чемпионата среди юношей 2017 года.

Фарход Собиров

В 2014 году на вторых юношеских Олимпийских играх стал серебрянным призёром. Завоевал бронзу на 29 Азиатском юниорском чемпионате в 2015 году. Победитель юниорского чемпионата мира 2016. Серебро Азиатского юниорского чемпионата 2016 года. В 2017 году победитель чемпионата Азии и юниорского чемпионате мира.

Шахзод Худойберганов

В 2014 году, на третьем Азиатском кубке зовоевал бронзовую награду. На Азиатском юниорском чемпионате 2016 года был третьим. В 2017 году, поднялся на вторую строчку пьедестала на юниорском чемпионате мира. Серебрянный призёр пятых Азиатских игр в помещении.

 

Адрес:
Г.Ташкент Чиланзарский район Массив Алмазар №15/1