График работы:
Пн-Пт 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Г.Ташкент Чиланзарский район Массив Алмазар №15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Новости

« Back

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати олдидан матбуот-анжумани ўтказилди 13.02.2020 20:25

Шу кунларда оғир атлетика ишқибозларининг нигоҳи “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилаётган мусобақаларга қаратилгани, шубҳасиз. Кеча катталар ўртасида олтинчи Халқаро бирдамлик мусобақаси ўз якунига етди. Эртага эса ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади. Ҳар икки турнир ҳам Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади. Бугун “Ўзбекистон” спорт мажмуасида мазкур мусобақаларга бағишланган матбуот-анжумани ташкил этилди. Унда Халқаро оғир атлетика федерацияси (ХОАФ) Бош котиби Муҳаммад Жалуд, Халқаро оғир атлетика федерацияси вице-президенти Хосе Куиньинос, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Мендибоев ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Дастлаб халқаро ташкилот вакиллари мусобақа ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтишди. 

Ўзбекистон доим мусобақаларни юқори савияда ташкиллаштириб келган. Бу гал ҳам турнирлар аъло даражада ўтаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин энди катталар ўртасидаги дунё биринчилигини ҳам Ўзбекистонга бериш масаласини ўйлаб қолдик. Транспорт тизими, спортчилар учун яратилган шароитлар барчаси аъло даражада. Коронавирус хавф солиб турган айни пайтда Халқаро бирдамлик мусобақасида 48 мамлакат вакиллари иштирок этди. Бу эса хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам Ўзбекистоннинг яна бир ютуғидир”, – деди Муҳаммад Жалуд. 

“Айтишим мумкинки, Ўзбекистон Токио Олимпиадасига рейтинг очко берадиган ҳар икки мусобақани ҳам сақлаб қолди. Аслида Халқаро бирдамлик мусобақаси Тунис, Осиё чемпионатлари эса Хитой Таипейида ўтиши керак эди. Мамлакатингиз қисқа фурсат ичида ташаббус кўрсатиб, мусобақаларни мана шундай савияда ташкиллаштира олди. Халқаро оғир атлетика федерациясининг йиғилишларида биз доимо Ўзбекистонни юксак намуна сифатида кўрсатиб ўтамиз”, – деди Хосе Куиньинос. 

–  Мусобақани ўтказиш учун оз вақт қолган бўлса ҳам уни шундай юқори даражада ташкиллаштиришда кимлар кўмак берди? 
–  Аввало, бизнинг бундай ташаббусимизни қўллаб-қувватлагани учун ҳукуматимизга раҳмат айтмоқчиман. Қолаверса, бу борада Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳам катта ёрдамини айтиб ўтиш керак. Бу ташкилотлар бизни қўллаб-қувватламаганида мусобақамиз бундай савияда ўтмас эди. (Шаҳрулло Маҳмудов).

–  Мусобақада терма жаоамиз вакилларининг иштирокидан кўнгилингиз тўлдими? Нега Акбар Жўраев силтаб кўтариш машқининг учинчи уринишига чиқмади? 
–  Умуман олганда, кўп иштирокчиларимизнинг чиқиши мени қониқтирди. Ҳа, ишлашимиз керак бўлган баъзи жойлар ҳам кўринди. Ҳали олдинда вақт бор ва кичик камчиликларни бартараф этишга улгурамиз. Акбар масаласига келадиган бўлсак, у силтаб кўтаришнинг биринчи уринишидаёқ олтин медалларни нақд қилиб қўйган эди. Қолаверса, ундаги кичик жароҳатни ҳам инобатга олиб, учинчи уринишдан воз кечдик (Баҳром Мендибоев). 

Эслатиб ўтамиз, Халқаро бирдамлик мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ўртасида 9 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, аёллар ўртасида эса 7 та олтин, 11 та кумуш ва 3 та бронза билан ҳар икки йўналишда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Эртадан қитъа чемпионлиги йўлида баҳсларга киришадиган ёшлар терма жамоамизга ҳам шундай муваффақият тилаб қоламиз.


новости
05 Апреля 2020
Олти йиллик режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларидан сўнг Хитойнинг Тянцзинь шаҳрида илк миллий денгиз музейи очилди.
05 Апреля 2020
“Ақлли учлик” номи билан машҳур бўлган спорт маҳсулоти 2022 йил Хитойнинг Ханжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларининг расмий тимсолларига айланди.
05 Апреля 2020
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ҳам карантин кунларини мазмунли ва самарали ўтказмоқда. Айни фурсатда ҳар бир ходим фаолиятини ўз уйида давом эттирмоқда.
05 Апреля 2020
Коронавирус бутун дунё иқтисодиётини инқироз остига қўйди.
05 Апреля 2020

Халқаро оғир атлетика Федерацияси санкциялар қўмитаси антидопинг қоидаларини бузгани учун Таиланд ва Малайзия оғир атлетика федерацияларини дисквалификация қилди.

Руслан Нурудинов

Олимпийский Чемпион 2016 года. Чемпион мира 2013 года, двухкратный чемпион Азии (Пхёнтхэк 2012, Астана 2013) Весовая категория до 105 кг. 15 ноября 2014 года на Чемпионате мира в Алматы установил рекорд Азии в сумме, показав результат 432 кг. 

 

Гульноза Ахмадова

На 3 Азиатском кубке и юниорском чемпионате среди клубов 2014 года завоевала бронзовую медаль. В 2017 году на Чемпионате мира среди девушек заняла 2 место. На Азиатском юниорском чемпионате 2017 года поднялась на 3 ступеньку пьедестала почёта. Стала победительницей Азиатского чемпионата среди девушек 2017 года.

Улугбек Алимов

В 2012 году стал чемпионом Азии (Пхёнтхэк)  В 2013 году стал бронзовым призёром чемпионата мира (Вроцлав) В 2014 году завоевал бронзовую медаль Азиатских игр (Инчхон) В 2017 году на четвертых Исламских играх солидарности в Баку занял второе место. На пятых Азиатских играх в помещении (Ашхабад) завоевал серебро.

Александр Ли

3 место на чемпионате Азии среди юношей в 2016 году. В 2017 году на чемпионате мира среди юношей завоевал бронзовую медаль. На Азиатском юниорском чемпионате занял второе место. Победитель Азиатского чемпионата среди юношей 2017 года.

Фарход Собиров

В 2014 году на вторых юношеских Олимпийских играх стал серебрянным призёром. Завоевал бронзу на 29 Азиатском юниорском чемпионате в 2015 году. Победитель юниорского чемпионата мира 2016. Серебро Азиатского юниорского чемпионата 2016 года. В 2017 году победитель чемпионата Азии и юниорского чемпионате мира.

Шахзод Худойберганов

В 2014 году, на третьем Азиатском кубке зовоевал бронзовую награду. На Азиатском юниорском чемпионате 2016 года был третьим. В 2017 году, поднялся на вторую строчку пьедестала на юниорском чемпионате мира. Серебрянный призёр пятых Азиатских игр в помещении.

 

Адрес:
Г.Ташкент Чиланзарский район Массив Алмазар №15/1