График работы:
Пн-Пт 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Г.Ташкент Чиланзарский район Массив Алмазар №15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Новости

« Back

Халқаро оғир атлетика федерациясининг амалдаги президенти МОҚга ташриф буюрди 11.02.2020 20:11

Хабарингиз бор, айни кунларда пойтахтимиз оғир атлетика бўйича олтинчи Халқаро бирдамлик мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Ушбу турнир Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим этгани учун ҳам халқаро ташкилот раҳбариятининг диққат-эътиборида бўлиб турибди. Мусобақанинг ташкил этилиши ва баҳсларни кузатиб бориш учун Халқаро оғир атлетика федерациясининг амалдаги президенти Урсула Папандреа ҳам Тошкентга ташриф буюрган. Урсула Папандреага ташкилот Бош котиби Муҳаммад Жалуд ва вице-президентлар Хосе Куинонос ҳамда Нику Влад ҳамроҳлик қилишди. Халқаро оғир атлетика федерациясининг раҳбарияти бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Делегацияни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов қарши олди. 

photo_2020-02-11_17-01-59

photo_2020-02-11_17-02-01

“Бундай катта мусобақани Ўзбекистонга ишониб топширганингиз учун ташаккур. МОҚ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда давлатимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши асосида мазкур мусобақага катта тайёргарлик олиб борди. Президентимиз белгилаб берган дастур бўйича 2021 йилда спорт билан шуғулланувчи  мамлакатимиз ёшлари сонини 30 фоизгача кўтаришимиз лозим. Муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўлида ҳам катта иш олиб борилмоқда. Биргина оғир атлетика спорт тури мисолида олиб қарайдиган бўлсак, яқин вақтда қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг оғир атлетика базасининг қурилиши бошланади. Бу база Тошкент вилоятида денгиз сатҳидан 700 метр баландликдаги тоғли ҳудудда жойлашади ва бир вақтнинг ўзида 70 спортчини ўз бағрига сиғдира олади. Сентябрь ойида қиличбозлик бўйича Тошкентда ҳакам ва мураббийларни тайёрлашга ихтисослашган халқаро академия иш бошлайди. Агар ташаббусимизни қўллаб-қувватласангиз, оғир атлетика бўйича ҳам Марказий Осиё мамлакатлари учун мана шундай академия ташкил қиламиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов. 

Ўз навбатида халқаро ташкилотининг амалдаги раҳбари ўтказилаётган мусобақа ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

photo_2020-02-11_17-02-04

“Аввало, бизни мана шундай илиқ қабул қилганингиз учун ташаккур. Ўзбекистонда соғлом авлодни тарбиялаш борасида олиб борилаётган бундай ғояни мен ҳам қўллаб-қувватлайман. Бу ёшларнинг ҳар томонлама жисмонан етук бўлиб вояга етишларида катта аҳамият касб этади. Оғир атлетика Ўзбекистонда энг ривожланган спорт турларидан эканига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Ўтказилаётган мусобақа ҳам жуда юқори савияда ташкил этилганини алоҳида айтиб ўтмоқчиман. Сиз илгари сурган ғоя ҳақиқатда ажойиб. Ўйлайманки, Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлайди”, – деди Урсула Папандреа. 

photo_2020-02-11_17-02-33

photo_2020-02-11_17-02-36

Суҳбат давомида ташкилотлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, оғир атлетикани юртимизда янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича қатор истиқболли режалар муҳокама қилинди. Ташриф давомида мартабали меҳмон МОҚ музейига ҳам ташриф буюриб, ўзбек спортининг буюк ўтмиши ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлди.


новости
13 Февраля 2020
Бугун “Ўзбекистон” спорт мажмуасида мусобақаларга бағишланган матбуот-анжумани ташкил этилди
12 Февраля 2020
Тошкентда оғир атлетика бўйича 6-Халқаро бирдамлик мусобақа ўз якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун дастурида оғир вазнли полвонлар иштирок этишди. 
11 Февраля 2020

Урсула Папандреага ташкилот Бош котиби Муҳаммад Жалуд ва вице-президентлар Хосе Куинонос ҳамда Нику Влад ҳамроҳлик қилишди. Халқаро оғир атлетика федерациясининг раҳбарияти бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

11 Февраля 2020
Халқаро бирдамлик мусобақасининг учинчи кунига -89 кг вазн тоифасидаги эркаклар баҳси якун ясаб берди. 
11 Февраля 2020
Эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида баҳс бўлиб ўтди. Унда юртимиз шарафини бир йўла икки оғир атлетикачимиз Ҳакимжон Шамсидинов ва Тоштемир Муҳаммадқодиров ҳимоя қилди.
Руслан Нурудинов

Олимпийский Чемпион 2016 года. Чемпион мира 2013 года, двухкратный чемпион Азии (Пхёнтхэк 2012, Астана 2013) Весовая категория до 105 кг. 15 ноября 2014 года на Чемпионате мира в Алматы установил рекорд Азии в сумме, показав результат 432 кг. 

 

Гульноза Ахмадова

На 3 Азиатском кубке и юниорском чемпионате среди клубов 2014 года завоевала бронзовую медаль. В 2017 году на Чемпионате мира среди девушек заняла 2 место. На Азиатском юниорском чемпионате 2017 года поднялась на 3 ступеньку пьедестала почёта. Стала победительницей Азиатского чемпионата среди девушек 2017 года.

Улугбек Алимов

В 2012 году стал чемпионом Азии (Пхёнтхэк)  В 2013 году стал бронзовым призёром чемпионата мира (Вроцлав) В 2014 году завоевал бронзовую медаль Азиатских игр (Инчхон) В 2017 году на четвертых Исламских играх солидарности в Баку занял второе место. На пятых Азиатских играх в помещении (Ашхабад) завоевал серебро.

Александр Ли

3 место на чемпионате Азии среди юношей в 2016 году. В 2017 году на чемпионате мира среди юношей завоевал бронзовую медаль. На Азиатском юниорском чемпионате занял второе место. Победитель Азиатского чемпионата среди юношей 2017 года.

Фарход Собиров

В 2014 году на вторых юношеских Олимпийских играх стал серебрянным призёром. Завоевал бронзу на 29 Азиатском юниорском чемпионате в 2015 году. Победитель юниорского чемпионата мира 2016. Серебро Азиатского юниорского чемпионата 2016 года. В 2017 году победитель чемпионата Азии и юниорского чемпионате мира.

Шахзод Худойберганов

В 2014 году, на третьем Азиатском кубке зовоевал бронзовую награду. На Азиатском юниорском чемпионате 2016 года был третьим. В 2017 году, поднялся на вторую строчку пьедестала на юниорском чемпионате мира. Серебрянный призёр пятых Азиатских игр в помещении.

 

Адрес:
Г.Ташкент Чиланзарский район Массив Алмазар №15/1